Атрофга назар

МАҚСАД АНИҚ - АҲОЛИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


26.02.2022   271

Балиқчи туманида жами 46 621 та уй ичи газ жиҳозлари хатловдан ўтказилган.Газ жиҳозларнинг 29 145 тасини 2 комфоркали, 6449 тасини 3 ва 4 кофморали газ плиталари, 12 874 тасини эса иситиш печлари ташкил қилади. Шунингдек, аҳоли хонадонларида 120 дона иситиш қозонлари, 604 та ҳаммомлардаги титанлар ва 2402 та бошқа турдаги газ жиҳозлари мавжуд. Жами газ жиҳозларининг 23 190 донаси табиий газ ва 23 431таси суюлтирилган газ истеъмолчилари ҳиссасига тўғри келади.

“Уй ичи газ жиҳозларини йилда бир маротаба техник кўрикдан ўтказиш орқали аҳоли хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшамиз,-дейди “Baliqchitumangaz” газ таъминоти бўлими бошлиғи Илҳомжон Аҳмедов. – Бизнинг тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларийўналиш чилангарларига бириктирилган. Бугунги кунда техник кўрик билан бир қаторда энергиятежамкор газ жиҳозларини ўрнатиш бўйича ҳам тарғибот ишларини олиб бораяпмиз. Бугунгача 9 мингга яқин ортиқ газ жиҳозларини кўрикдан ўтказдик.”

Уй ичи газ жиҳозларини техник кўрикдан ўтказиш нафақат истеъмолчи хавфсизлигини таъминлайди, балки юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларни олдини олади, техник носоз жиҳозлар созланади ва натижада жиҳозлардан аҳолининг хавфсиз фойдаланишига эришилади. Шунингдек, кўриклар давомида истеъмолчиларга энергия-тежамкор ёндиргичлардан фойдаланиш, газ жиҳозларини ўзбошимчалик билан силжитмаслик, газ хўжалиги қоидаларига қатъий амал қилиш, шунингдек, дудбурон ва мўриконларни тозалаш кабилар тушунтирилмоқда.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати