Атрофга назар

Мақсад: «ҚАМЧИҚ» ДОВОНИДА БАҲОР-ЁЗ МАВСУМИНИ ХАВФ-ХАТАРСИЗ ЎТКАЗИШ


14.06.2024   755

Тоғли ҳудудларда кучли ёмғирларнинг ёғиши, музлик ва қорларнинг эриши натижасида тошқин – сувлари, тоғ ён — бағирларида сел оқимлари, кўчки ҳодисалари билан боғлиқ ҳодисаларни хавфи юқори бўлиши мумкин.
Дарёлар, сойлар, сел йўллари орқали сув оқимларини хавфсиз ўтказиш ҳамда йўл инфратузилмаси объектларини барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш борасида тизимли ишларни амалга ошириш зарурдир.

Баҳор-ёз мавсумини беталофот ўтказиш борасида А-373 “М-39 автойўли-Гулистон–Бўка-Ангрен–Қўқон ва Андижон орқали - Ўш” автомобиль йўлининг ва “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида сел, сув-тошқинлари ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда довон орқали ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20ноябрдаги “Аҳоли ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-426-сон қарори талаблари ижросини таъминлаш, Тошқинга қарши Ҳукумат комиссиясининг тегишли қарорлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруқлари асосида довон йўлларида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, “Қамчиқ” довонида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш бўйича Республика идоралараро штаби комиссиясининг иши ташкил этилган ва “Қамчиқ” довонида аҳолини ва ҳудудларни тошқин сувлари, сел оқимлари ва кўчки ходисалари хавфи билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қарорлари ижрога қаратиб келинмоқда; довонда фаолият юритаётган механизациялашган назорат-кузатув гуруҳларида қутқарувчилар, йўл-патрул хизмати ва автойўл ишчи - ходимларининг туну-кун навбатчилигини ташкил этилган. Қўшимча равишда автомобиль ва темир йўлларида тўрта хавфли участкаларида назорат – кузатув постлари ташкил этилди. Mаълумот ўрнида сутка давомида А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони орқали ўртача 30 - 35 минг автотранспорт воситаларининг қатнови амалга оширилмоқда,“Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўли орқали ўттизга яқин юк ва йўловчи ташувчи поездларни ҳаракати амалга оширилмоқда. Шунингдек, довон орқали хавфли юкларни ташувида техник регламент талаблари асосида транспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш ишлари амалга оширилиб келинмоқда;

“Қамчиқ” довонида аҳолини ва ҳудудларни тошқин сувлари, сел оқимлари ва кўчки ҳодисалари хавфи билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2024 йил баҳор-ёз мавсуми учун устувор вазифалар белгилаб олинди. Унда қирқ бешдан ортиқ ташкилий – техник тадбирлар белгиланган муддатларда амалга оширилди ва мухандислик –техник тадбирлари давом эттирилмоқда;

Шу ўринда, автомобиль йўлига тўғридан-тўғри хавф солувчи 40 га яқин геологик ва 50 дан ортиқ гидрометеорологик хавфли участкалар рўйхати шакллантирилди. Ушбу хавфли участкаларда доимий мониторинг кузатиш ишлари йўлга қўйилган. Манзилли дастурлар асосида босқичма – босқич муҳандислик-ҳимоя тадбирлари амалга оширилмокда. Булар, автомобиль йўлининг 230 кмдаги “Бўлоқ” участкасида ер кўчкисининг олдини олиш, заҳира айлама йўлининг 242,3 кмдаги “Қизилча” участкаси ҳамда “Резак” аҳоли яшаш пункти 254,6 ва 258,2 кмларда кўчки ва тош тушиши хавфли участкаларда бугунги кунда116 000 метр куб тош-тупроқ ишлари амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўлининг
7 км кўмир конини айланиб ўтиш, 13 км “Тангатопди” сойидан тошқин сувларини беталофат ўтказиш, 22 км “Оҳангарон” дарёсининг ўнг қирғоғини мустаҳкамлаш ҳамда темир йўлининг 62-68 кмлар оралиғида тош тушириш ишлари амалга оширилиб, мавсумда 245 000 метр куб тош ва тупроқ ишлари, 5 400 та габион тош териш ишлари бажарилди.

Бундан ташқари, махсус - тактик ўқув машқларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди. Булар, жорий йилнинг 22 - 24март кунлариавтомобиль йўлининг 180 кмдаги “Дукентсой” ўзанини тўғирлаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш,23 апрель куни автомобиль йўлининг 221 кмдаги “Қамчиқсой” кўпригини тошқин сувларидан муҳофаза қилиш, 2 май куни “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўлининг 13 кмдан ўтган “Танга топди” сойига ўрнатилган галлерея сел-тошқин сувларини ўтказиш иншоотини таъмирлаш ишлари, 8 май куни автомобиль йўлининг228,8 кмда сел йўлини очишва тозалаш ишлари, 10 май куни “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўлининг 22-23 кмқисмидан оқиб ўтган “Оҳангарон” дарёси қирғоқларини мустаҳкамлаш ҳамда 5 июнь куни автомобиль йўлининг 224,7 кмдан ўтган сел йўлини тозалаш ва автомобиль йўлига сел оқимларини ўтишини чегаралаш учун БДО темир-бетон тўсиқларини ўрнатиш ишлари,
7 июнь куни“Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўлининг 69 кмдатоғ қияликларидан номустаҳкам тошларни тушириш ва кювет тозалаш ишлари бўйича “Сел оқимлари, тошқин-сувлари ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда куч – воситаларни жалб этиб, сел йўллари, сунъий иншоотларни тозалаш ва қирғоқ мустахкамлаш”мавзуларида махсус-тактик ўқув машқлариўтказилди.

Ўқув машқларига жами 352 нафариштирокчилар, 77 тамахсус техникалар жалб этилиб, 4720 м3ўзан тозалаш ишлари, 35 та габион сетка териш ишлари ҳамда захира материалларни яратиш бўйича амалий ишлар бажарилди.

Довонда “Чоршанба – Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар профилактикаси куни” доирасида бошқарманинг жавобгарлик ҳудудида
390 та обеъектларда профилактик тадбирлар ўтказилиб, уларда 1530 нафар фуқаролар, ишчи-ходимлар билан профилактик сухбатлар ўтказилди ҳамда иштирокчиларга 1484 тамутахассис тавсиялари бўйича тарқатма материаллар берилди.

Шунингдек, “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари томонидан мавсум давомида А-373 “М-398 Гулистон-Бўка-Ангрен – Қўқон ва Андижон орқали Ўш” автомобиль йўлининг довон қисмидаги умумий овқатланиш шаҳобчалари, маиший хизмат кўрсатиш обьектлари, мавсумий дам олиш масканлари ҳамда уларга олиб борувчи йўлларни геологик ва гидрометеорологик жихатдан хавфсизлик даражаси, ёнғин хавфсизлиги ҳолати ишчи гуруҳ таркибида ўрганиш ишлари амалга оширилган. Ўрганишларда 25 таумумий овқатланиш шаҳобчалари, “Қамчиқсой”, “Оҳонгаронсой”, “Резаксой” сойнинг муҳофаза минтақасида жойлашган 129тадам олиш масканлари, “Қамчиқ” довонида жойлашган
25 та ошҳона, 36 та савдо шаҳобчаларнинг хавфлилик даражаси, уларга олиб борувчи ички йўллар, бино-иншоотларининг ёнғин хавфсизлиги талаб ҳолати ишчи гуруҳ таркибида ўрганилиб, 41 та огоҳлантириш хатлари ва эслатмалар тарқатилди. Хавфли участкаларга фуқаролар томонидан ноқонуний объектларни қурилишини олдини олиш ва дам олиш масканларига аниқликлар киритилиб, улар билан мавсум олдида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Довонда фаолият юритаётган навбатчилик масканлари
ва механизациялашган назорат гуруҳлари томонидан 2024 йилнинг январь-май ойлари давомида автомобиль йўлида техник носозлиги сабабли тўхтаб қолган,йўл траснпорт ҳодисасига учраган, жами 1719 та хайдовчиларга
вафуқароларга қутқарувчилар томонидан амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Довонда фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва қутқарувчи ҳаётини ёритиш борасида бошқарманинг масъул-мутахассис ходимлари томонидан мавсум олдида газетава журналларда 62 маротаба, телевидениеда
24 маротаба, радиода14 маротаба, ФВВ сайти ва ижтимоий тармоқларда
722 маротаба мақола ва маълумотлар чиқарилди, бошқарманинг тегишли масъул ходимлари томонидан ўзига қуйилган вазифани сидқидилдан бажарганлиги ҳамда бошқармада тарғибот ва ташвиқот ишларига етарли даражада эътибор қаратилганлигидан далолат беради.

Шу ўринда, автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисмидан ўтадиган автотранспорт воситалари ҳайдовчи ва йўловчиларидан қуйидагилар:

довонда фавқулодда вазиятларнинг профилактикаси бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини кузатиб боришни, мутахассис тавсияларига амал қилишларини;

А-373 автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида, яъни220 – 252 кмлар оралиғидаги геологик ва гидрометерололгик хавфли участкалар яқинига йўламаслик, огоҳлантирувчи ва таъқиқловчи белгиларга риоя этишни сўраб қоламиз.

Х.А.БОБОНОВ,

“Қамчиқ” Махсус қидирув,

ёнғин-қутқарув

бошқармаси бошлиғи,
полковник.