Андижонда

Мақсад: ВИЛОЯТДАГИ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИ ТЕЗ ВА СИФАТЛИ ЯКУНИГА ЕТКАЗИШ


17.09.2022   271

Вилоятимизда қурилиш-бунёдкорлик ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда. Бугун эса амалда бажарилаётган бунёдкорлик ишлари кўламини баҳолаш учун рақамларга кўз ташлашнинг ҳожати йўқ. Жараён миқиёсини ҳамма кўриб-билиб турибди. Соҳа жадал тус олгани сари қурилиш индустриясиҳам фаол ривожланмоқда.

Андижонда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан қурилиш ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил этиш, мавжуд камчиликларини бартараф қилиш мақсадида ҳафтанинг ҳар шанба куни қурилиш куни деб эълон қилинган.

Бугунги қурувчилар билан очиқ мулоқот Янги Андижон массивида бўлиб ўтди. Унда қурилиш ташкилотлари, соҳага алоқадор бўлган мутассадди раҳбарлар иштирок этдилар.

Учрашувда вилоят ҳокими сўз олиб, соҳада олиб борилаётган ишлар, камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйичатезкор равишда иш олиб бориш кераклиги тўғрисида гапириб ўтди.

Тадбир давомида ҳозирда қурилиш ишлари олиб борилаётган, аммо баъзи бир сабабларга кўра муаммоларга дучор бўлаётган ташкилот ва муассаса раҳбарларининг мурожаатлари тингланди. Ушбу мурожаатларни бартараф этиш бўйича вилоят ҳокими қурилиш ташкилотлари ва масъулларга тегишли тартибда топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Бундан кўзланган мақсад юртимизда бўлаётган бунёдкорлик ишларини янада сифатли ва жадал олиб боришдан иборат.

«andijonnoma.uz» online гуруҳи.