Андижонда

МАҚСАДИМИЗ – АДОЛАТ ВА ЯНА АДОЛАТ!


12.06.2023   860

Ўзбекистон “Адолат” Социал демократик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзод Роба Маҳмудованинг Андижон вилояти бўйича ишончли вакили Малоҳатхон Мусаеванинг сайловчилар билан учрашувида кун тартибидан асосан битта масала ўрин олди: номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништириш.

Номзоднинг сайловолди дастурида кўтарилган масалалар партиянинг мақсад ва ғояларига ҳамоханг эканлиги эътиборли. Ҳуқуқий давлат, ижтимоий адолатни қарор топтириш, фуқаролик жамиятини барпо этиш, иқтисодиёт, таълим ва илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология, оилани мустаҳкамлаш, юксак маънавиятли жамият қуриш, тинчликсевар ташқи сиёсат. Бу йўналишларнинг ҳар бири долзарб ва аҳамиятли. Шу сабаб сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

- Партиямиз томонидан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастури билан танишиб, бир хулосага келдим, - деди халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Ўткирбек Арзиқулов. - Қонун устуворлиги, адолатли жамият қуриш учун курашиш олдимизда турган энг долзарб вазифа. Бу борада амалдаги қонунчилигимиз мустаҳкамланиб бораётгани, Бош Қонунимизга киритилган ўзгаришлар барчамиз учун асосий қурол. Сайловда иштирокимиз ҳам бу йўлда дадил бир қадам демакдир

Шунингдек, дастурдаги ёлланма ва мавсумий ишчиларга кенг шароитлар яратиш, уларнинг меҳнати қадрланиши ва муҳофаза қилиниши, меҳнатига яраша ҳақ олиши, меҳнат стажига қўшилиши омили жуда ўринли. Бу уларни келажакда муносиб пенсия олишига замин бўлади.

Тадбирда сўз олган партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва ёшлар номзоднинг сайловолди дастури юзасидан ўз фикрларини билдириб, униқўллаб-қувватладилар.