Атрофга назар

МАҚСАДИМИЗ - БИР


10.06.2023   514

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятидаги ишончли вакили Ўктамжон Ахуновсайловчилар билан учрашди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, партия электоратлари, фахрийлар, шаҳар ҳудудидаги аҳоли қатламларидан нуронийлар, ёшлар,хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти, бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирди.

Маълумки, Янги Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилинган. Янгиланган Конституциямизда давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари 3 баробар кўпайтирилди. Конституциявий қоида ва талаблардан келиб чиқиб, адолатли ижтимоий сиёсатни юритиш – Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг асосий омилларидан бири этиб белгиланган

Шунингдек, партиямиз дастурига ҳамоҳанг мақсад-вазифалар – таълим, фан ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш, ёшларга муносиб шарт-шароит яратиш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш устувор ўрин эгаллаётгани ҳаммамизга яхши маълум.

Туманларда ижтимоий хизматлар марказлари, психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат “мобил гуруҳлар”, зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “колл-марказ”лар ташкил қилинади.

Нуронийларни ҳар йили бепул тиббий кўрикдан ўтказиб, шифохона ва сиҳатгоҳларда даволаниши йўлга қўйилади, улар учун юртимиз бўйлаб саёҳатлар ташкил этилади.

2030 йилгача қўшимча 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилади ва бунга 15 миллиард доллар йўналтирилади, арзон ва узоқ муддатли кредитлар тақдим этилиши йўлга қўйилади.

Учрашув якунида ишончли вакил барчани Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.