Андижонда

МАКТАБ КУТУБХОНАЧИСИ - ТАРБИЯЧИ, РУҲШУНОС БЎЛИШИ ШАРТ


05.12.2022   185

Мактаб кутубхонаси ходимлари ўз касби бўйича билим, кўникма ва малакага эга бўлиши, китобларни севиши, юксак аҳлоқ ва маданият эгаси бўлиши, компьютер теҳнологиялари ва интернетдан фойдалана олиши, ўқитувчи ва ўқувчилар билан мунтазам ахборот алмашишлари, фонддаги барча китоблар тўғрисида маълумотларга эга бўлишлари, фондга келтирилган янги адабиётлар тўғрисидаги маълумотларни педагогик жамоага ўз вақтида етказиб туришлари лозим. Фондда мавжуд дарслик, адабиёт ва қўлланмалар, ҳар бир соҳага оид бўлган мақолалар, материаллар рўйҳати, каталог ва картатекаларини китоб ёки электрон шаклда тайёрлаб ўқув залларида сақлаши керак. Бу эса ўқитувчи ва ўқувчиларни зарур ахборотларни қидириб топишларига катта ёрдам беради.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг « Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш, фондларини сақлаш ва ҳисобдан чиқариш соҳасидаги айрим норматив-хуқуқий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 30 сентябрдаги 552-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғининг топшириғи асосида вилоят Болалар кутубхонасининг маъсул мутахассислари , услубчи ходимлари томонидан шахар туманларнинг мактаб кутубхоначиларида ўқув семинарлар ўтказилмоқда. Асосий мақсад эса кутубхона соҳасига оид қабул қилинган меъёрий- хуқуқий ҳужжатлар асосида амалдаги иш ҳужжатларини тартибга солиш ва келажагимиз ворислари бўлган ёш авлодни китобхонлик руҳида тарбиялаш.


Мамлакатимизда ахборот кутубхона муассасаларига катта эътибор билан қаралаётган бир даврда мактаб кутубхоначилари ишини ҳам тубдан такомиллаштириш долзарб масалалардан биридир. Боланинг дастлабки китобхонлик тасаввури, саводи, китоблар, кутубхоналар ҳақидаги фикрлари ҳам айнан мактаб кутубхонасида шаклланади. Мактаб кутубхонаси болажонларнинг касб танлашларида ҳам асосий вазифани бажаради, десак муболаға бўлмайди. Шунинг учун ҳам мактаб кутубхоначиси - тарбиячи, руҳшунос, билим берувчи, ташкилотчи, тарғиботчи бўлиши шарт.

З.М.Бобур номидаги вилоятахборот ресурс маркази