МАКТАБЛАРДА ҚИШКИ ТАЪТИЛ 1 МАРТГАЧА УЗАЙТИРИЛГАНИ РАД ЭТИЛДИ
18.01.2022 497
Айрим ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида қишки таътил 1 мартгача узайтирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Халқ таълим вазирлиги (ХТВ) матбуот хизмати бу хабарларни рад этди.
“Айни вақтда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган қишки таътил 1 мартга қадар узайтирилганлиги ҳақидаги хабар ёлғон эканлигини маълум қиламиз”, - дейилган хабарда.
Вазирлик ўқувчиларнинг қишки таътил фақат 24 январга қадар узайтирилганини эслатиб ўтган.
