Атрофга назар

Мамлакатимиз раҳбари “Бир макон, бир йўл” халқаро форумининг очилишида иштирок этади


17.10.2023   74

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга амалий ташриф доирасида Пекин шаҳрига келди.

Ташриф доирасида 17-18 октябрь кунлари давлатимиз раҳбари ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар, бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Мамлакатимиз раҳбари “Бир макон, бир йўл” халқаро форумининг очилишида иштирок этади ва ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.