Атрофга назар

МАНЗИЛЛАР ЯГОНА РЕСТИРИ ШАКИЛЛАНТИРИЛМОҚДА


02.10.2024   308

Ҳар қандай давлат топонимик сиёсатида географик объектлар номи тизимига бефарқ бўлолмайди, уларни миллий қадриятларнинг ажралмас таркибий қисми сифатида, сақлаб қолиш ва ривожлантиришга ҳаракат қилади. Чунки маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, ташкилот ва корхоналар, ижтимоий тармоқ объектлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа кўплаб географик объектларнинг номлари бевосита жамият манфаатлари учун хизмат қилади. Шунинг учун, сўнгги йилларда географик объектлар номига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда охирги йилларда қабул қилинган "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни,қарори ҳамда фармонлари давлат органлари учун аниқ мақсадларга йўналтирилган топонимик сиёсат юргизишда хуқуқий асос бўлиб хизмат қилмокда.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бинобарин, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси таниб бўлмас даражада ўзгараяпти. Замонавий янги шаҳарлар, қишлоқ ва овуллар пайдо бўлмоқда. Улар билан бирга кўплаб тадбиркорлик объектлари, билим даргоҳлари, тиббий, маданий -маиший, савдо ва умумий овқатланиш шоҳобчалари, маҳаллалар, кўчаю ҳиёбонлар бунёд этилмоқда. Уларнинг барчасига халқимизнинг кўп асрлик анъаналари ва минталитетига мос келадиган ном танлаш зарурати мавжуд. Чунки соҳага оид қабул қилинган қонун ва қарорларнинг талабларини аниқбилмасдан туриб, мулк шаклидан қатъий назар географик объектларга ном танлашда хато ва чалкашликларга олиб келиши мумкин. Энг муҳими географик объектга ном маъмурий ташкилотлар қарори билан эмас, балки халқимизнинг қалб қўридан қайнаб чиқиши керак, шунда хақиқий ном пайдо бўлади. Шунинг учун, энг аввало, танлаган ном қуйидаги талабларга жавоб бериши кераклигини унитмаслик зарур:

- географик объектга энг хос бўлган белгиларни акс эттириши;

- мазкур географик объект жойлашган ҳудуддаги топонимик тизимга мос тушиши;

- маҳаллий аҳоли турмушининг географик, тарихий, миллий, этник, тилга оид ва бошқа ҳусусиятларини ҳисобга олиши;

- қоида тариқасида, кўпи билан учта сўздан иборат бўлиши.

Шу билан бирга, янги яратилган номларни сақлаш ва муҳофаза қилиш ҳам ниҳоятда муҳим вазифа саналади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларининг номлари тўғрисида» ги қонунида (2011 й. № ЎРҚ-303) географик объектларнинг номлари давлат томонидан муҳофаза қилинади ва номларнинг бирини бошқасига ўзбошимчалик билан алмаштиришга, географик объектларнинг бузиб кўрсатилган номларидан фойдаланишга йўл кўйилмайди, деб аниқ белгилаб кўйилган.

Бу борадан Андижон вилоятида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармасининг 14 та туман ва 2 та шаҳар филиаллари томонидан кўчалар тоифаларга ажратилган ҳолда Арc ГИС дастуридаги хариталари тайёрланган.

Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси ҳамда туман ва шаҳарфилиаллари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда Андижон вилоятидаги мавжуд жами 909 та маҳалла хатлов қилиниб маҳалларнинг чегаралари белгилаш бўйича тизимли ишлар олибборилмоқда.

Бу борадаги ишлар таҳлил этилганда 2024 йил 1-октябр ҳолатига кўра Андижон вилоятидан Республика топонимика марказига янги номбериш учун жами 2 173 та таклифлар юборилган. Мазкур таклифлар комиссия томонидан кўриб чиқилиб 545 та географик объект номи “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлса қолган 1 628 та географик объект номи қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқ деб ҳулоса берилди.

Исмаилова Дилнозахон,

Давлат кадастрлари палатаси

Aндижон вилояти бошқармаси

бош мутаҳассиси.