Атрофга назар

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ АЪЗОСИ БАҲОДИР ЮНУСОВ МАШҒУЛОТ ИШТИРОКЧИЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТДА БЎЛДИ


10.06.2023   613

Кеча марказий сайлов комиссияси аъзоси Баҳодир Юнусов 2-Андижон сайлов округида ташкил этилган участка сайлов комиссиялари раиси, ўринбосари ва котиблари малакасини оширишга доир ўқув жараёнлари билан яқиндан танишди.

Машғулот иштирокчилари билан бўлган мулоқот чоғида муддатидан илгари ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини юқори савияда ташкил этиш, умумэътироф этилган халқаро тамойиллар, миллий ва хорижий тажриба асосида ўтказишда мазкур ўқувларнинг аҳамиятига тўхталиб ўтди.

Бўлиб ўтган сиёсий жараёнларда участка комиссиялари фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликларнинг ечимлари, ўқув материалларини пухта ўзлаштириш, сайлов қонунчилиги талабларини оғишмасдан бажариш юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди.

2-Андижон округи сайлов комиссияси ахборот хизмати.