Андижонда

Марҳамат туманида истеъмолчиларга суюлтирилган газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича тарғиботлар олиб борилмоқда


16.07.2025   188

Марҳамат туманининг “Узумзор” маҳалла фуқаролар йиғинида 395 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилади. “Марҳаматтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан ушбу МФЙда ҳам “маҳаллабай” тизимида иш ташкил этилган бўлиб, ҳар ойнинг белгиланган санасида суюлтирилган газ етказиб берилади. Маҳалла аҳлининг 410 дона маиший газ баллонлари мавжуд бўлиб, шу кунга қадар, 36 тоннадан ортиқ суюлтирилган газ етказиб берилди ва таъминот 110 фоизга бажарилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали директорининг суюлтирилган газ масалалари бўйича ўринбосари Сардорбек Нурматов мазкур маҳаллада бўлиб, истеъмолчилар билан суҳбатлашди. Уларга суюлтирилган газ етказиб беришдаги масалалар, газдан хавфсиз ва оқилона фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини берди.

“... Маҳалламизга суюлтирилган газ ўз вақтида етказиб келтирилмоқда,- дейди истеъмолчи Турсуной Хафизова.Биз суюлтирилган маиший газ баллони учун махсус яшик ясатиб, уни ошхонадан ташқарига қўйганмиз. Кўча тарафда туради қутимиз. Бу хавфсизлик жиҳатдан жуда қулай, қуёш нури тўғридан-тўғри тушишини асрайди, шунингдек, ёш болаларни тегишиниолдини олади...”

Дарҳақиқат, “Марҳаматтумангаз” газ таъминоти бўлимининг суюлтирилган газ етказиб бериш бўлими техник ходимлари ва чилангарлари бўш вақтларида истеъмолчиларга газ хўжалигидан тўғри фойдаланиш қоидаларини тушунтириб бермоқдалар. Ҳар бир истеъмолчи билан уй шароитидан келиб чиқиб суҳбатлашилмоқда. Ошхона, газ плитаси ва маиший газ баллонлар оралиқ масофаси, редуктор ва бошқа эҳтиёт қисмларидан тўғри фойдаланиш кабилар уқтирилмоқда.

Бугун марҳаматлик истеъмолчилар суюлтирилган газ билан таъминланиш билан бирга, ундан тўғри ва оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар олмоқдалар. Бу эса, фақат ва фақат уларнинг хавфсизлигига хизмат қилишига шубҳамиз йўқ.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати