Андижонда

Марҳамат туманида ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунига етказилди


09.10.2025   22

Марҳамат туманида 14 мингдан ортиқ табиий газ истемолчилари истиқомат қилади. Уларга жорий йилги куз-қиш мавсумида бир маромда табиий газ етказиб бериш учун “Марҳаматтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан куз-қиш мавсуми тайёргарлик ўз якунига етказилди.

“...Жорий йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик режамизда 2 та газ тақсимлаш қурилмасини мукаммал таъмирлаш бор эди, - дейди “Марҳаматтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Искандар Маҳмудов. ГТҚ мукаммал таъмирланди ва мавсумга шай ҳолатга келтирилди, шунингдек, мавжуд 34 та қурилманинг барчасида техник тафтиш ишлари якунланди. Шунингдек, туман газ таъминоти бўлими авария ҳолатлари учун заҳира омбори яратилиб, 2 та авария-тиклаш гуруҳлари ташкил қилинди...”

Жорий йилги мавсумга тайёргарлик жараёнида 8.6 км газ қувурларини босим остида синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш кўзда тутилган бўлиб, амалда 8.8 км қувурлар синалди ва тозаланди. Шунингдек, режадаги 112 км турли босимдаги ер ости газ қувурларининг ҳолати махсус асбоб ёрдамида текширилди ҳамда 14.8 км қувурлар бўёқланиб, тартибга келтирилди. Истеъмолчиларни табиий газ билан таъмнлашда уч босқичли тизимдан икки босқичли тизимга ўтишда “Алитепа” МФЙ ўрамидаги 1090 та хонадонга регуляторлар ўрнатилди ва 2 дона газ тақсимлаш қуримласи демонтаж қилинди. Шунингдек, 13 та қўшқатор газ қувурлари демонтаж қилиниб, 8 кмлик ягона тармоққа бирлаштирилди.

Бугун туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўз якунига етказилди. Жорий йилда бажарилган ишлар натижасига кўра эса 6 та МФЙдаги 1 088 та хонадонни таъминотидаги муаммолар ўз ечимини топди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати