Андижонда

Марҳамат туманида мавсумга тайёргарлик якунига етказилди


11.09.2024   283

Марҳамат туманида 13 минг 869 нафар ортиқ табиий газ истемолчилари истиқомат қилади. Уларга жорий йилги куз-қиш мавсумида бир маромда табиий газ етказиб бериш учун “Марҳаматтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан куз-қиш мавсуми тайёргарлик ўз якунига етказилди.

“Жорий йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик режамизда 1 та газ тақсимлаш қурилмасини мукаммал таъмирлаш бор эди. ГТҚ мукаммал таъмирланди ва мавсумга шай ҳолатга келтирилди, - дейди туман газ таъминоти бўлими муҳандиси Ботиржон Абдуллаев, - шунингдек, мавжуд 57 та қурилманинг барчасида техник тафтиш ишлари якунланди”.

Мавсумга тайёргарлик жараёнида 8.2 км газ қувурларини босим остида синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш кўзда тутилган бўлиб, амалда 8.3 км қувурлар синалди ва тозаланди. Шунингдек, режадаги 20 км турли босимдаги ер ости газ қувурларининг ҳолати махсус асбоб ёрдамида текширилди ҳамда 27.9 км қувурлар бўёқланиб, тартибга келтирилди.

“Мавсумга тайёргарлик жараёнида газ тақсимлаш қурилмаларимизни эстетик жиҳатдан тартибга келтирдик. Аҳолига энергиятежамкор газ жиҳозларидан фойдаланишлари бўйича тарғиботни ҳам амалга оширдик. Шу кунга қадар 974 та хонадондаги газ жиҳозлари янгиланган бўлса, 1 396 нафаристеъмолчи хонадонидаги маънан эскирган газ жиҳозлари янгисига алмаштирилди. Истеъмолчиларга газни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар доимий равишда бериб келинмоқда”, - дейди “Марҳаматтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Асадилло Эсонов.

Бугун туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўз якунига етказилди. Жорий йилда бажарилган ишлар натижасига кўра эса 7 та МФЙдаги 3 552 та хонадонни таъминотидаги муаммолар ўз ечимини топди.

"Hududgaz Andijon" газ таъминоти филиали матбуот хизмати