Андижонда

Марҳамат туманидаги истеъмолчиларга ҳам суюлтирилган газ етказиб беришда Face ID жорий қилинмоқда


02.03.2026   79

Марҳамат туманининг “Юқори Роввот” маҳалла фуқаролар йиғини Фарғона вилоятига чегарадош маҳаллалардан. Одамлари беғубор, содда, юзларида қувонч балқиб турган юртдошларимиздан. Асосий фаолияти деҳқончилик ва чорвачилик бўлган маҳалла аҳлига суюлтирилган газ бугунги кунларида ҳақиқий ёрдамчига айланган. Айниқса, улуғ Рамазон кунларида саҳарлик ва ифторлик учун тансиқ таомлар тайёрлашда суюлтирилган газнинг ўрни беқиёс.

Газ соҳасида амалга оширилаётган рақамлаштириш жараёнлари ҳам бугунги кунда аста-секинлик билан Марҳамат туманига ҳам татбиқ этилмоқда. “Юқори Роввот” МФЙ истеъмолчилари бу галги газни янги жорий этилаётган Face ID тизими орқали олмоқдалар. Бунда ҳар бир истеъмолчининг паспорт маълумотларидастурга интеграция қилиниб, тизимга уланмоқда.

“...Янги тизимдан яна ҳам мамнунмиз,- дейди МФЙнинг “шодиёна” кўчаси 10-уйида истиқомат қилувчи Сиёсатхон ая Янгбоева. – Бугунг маҳалламизга келган суюлтирилган газни биринчи бўлиб мендан тарқатишни бошлашни. Планшетларига расмга олишиб, паспорт маълумотларимни киргизишди. Энди мен уйда бўлмасам ҳам ўғилларим ёки келинларим чиқиб, бемалол маиший газ баллонни алиштиришиб олишса бўларкан. Муҳими, мени газ билан таъминланганлигимни барча кўриб тураркан...”

466 нафар истеъмолчиси бор маҳалла аҳли янги тизимдан мамнун. Чунки, эртагаёқ дала-даштда иш бошланади. Кимдир уйда бўлади, яна кимдир далада. Ўша пайтда ҳам ҳар бир хонадондаги 16 яшардан катта хонадон эгаси бемалол суюлтирилган газ билан таъминланишига замин яратилади. Бу эса бугунги кун ислоҳотларининг вилоятимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам жорий этилиши ва бу ислоҳотлар инсон учун хизмат қилаётганлиги барчани бирдек қувонтиради.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати