Андижонда

МАРҲАМАТДА 10 МИНГДАН ОРТИҚ ГАЗ ЖИҲОЗИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИЛДИ


25.03.2023   162

Бугунги кунда “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасида таъминотнинг узлуксизлигини таъминлаш энг асосий вазифаси бўлса-да, истеъмолчиларнинг хавфсизлиги борасида ҳам бир талай ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Филиалнинг“Марҳаматтумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари ҳам аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, уй ичи газ жиҳозларини текшириш, техник кўрикдан ўтказиш ва улардан тўғри фойдаланиш бўйича аҳолига керакли тавсияларни бериб келмоқда.

Марҳамат туманида 47 387 та уй ичи газ жиҳозлари хатловдан ўтказилган бўлиб, шундан 27 674 та табиий газ истеъмолчиларининг газ жиҳозлари бўлса, 19 713 донаси суюлтирилган газ истеъмолчиларининг газ плиталари ҳисобланади. Мавжуд жиҳозларнинг 27 863 та 2 комфоркалик, 3 516 таси 3 ҳамда 8 6959 таси 4 комфоркалик газ плиталаридир. 2 783 та ҳаммомлардаги жиҳозлар ва 5 014 та бошқа турдаги газ жиҳозларидан марҳаматликлар фойдаланиб келмоқдалар.

“Агар хонадонлардаги ҳар бир газ жиҳозлари техник жиҳатдан соз бўлса, табиий газдан фойдаланишда ҳам исрофгарчиликни олдини олинади, - дейди “Марҳаматтумангаз” газ таъминоти бўлимининг уй ичи газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Иномжон Холдоров. –Ҳар бир хонадонга кирилганда мўриконларни созлиги, жиҳозларни тўғри ўрнатилганлигига эътибор берилмоқда. Истеъмолчиларга жиҳозларнинг соз бўлиши нақадар муҳимлиги тушунтириляпти. Шу кунга қадар 10 мингга яқин газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди. Техник кўрик жараёнларида истеъмолчиларга стандарт ёнғичлардан фойдаланиш бўйича ҳам тарғибот ишлари олиб борилмоқда....”

Уй ичи газ жиҳозларини йилда бир маротаба техник кўрикдан ўтказиш орқали аҳоли хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшилмоқда. Тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларийўналиш чилангарларига бириктирилган. Бугунги кунда техник кўрик билан бир қаторда энергиятежамкор газ жиҳозларини ўрнатиш бўйича ҳам тарғибот ишларини олиб борилмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати