Андижонда

МАРҲАМАТДА КИТОБХОНЛАР САФИ КЕНГАЙМОҚДА


13.05.2022   228

Марҳамат туманидаги марказий кутубхонада “Маънавий юксалишда китобхонликнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

O`zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши томонидан китобхонлик тарғиботига қаратилган мазкур тадбирда мутолаанинг инсон ҳаётида тутган ўрни, аҳамияти тўғрисида сўз борди. Шунингдек, унда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш соҳасидаги 5 йўналиши ҳамда 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”нинг мазмун-моҳияти ва бу борада партия томонидан белгиланган аниқ вазифалар ва амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

-Китобнинг инсон хаёти, кишилик жамияти маънавий тараккиётидаги бекиёс ўрни кадимдан маълум,- дейди партия Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутат ёрдамчиси Мухаррам Гулматова. - У дунёни таниш, билим бериш билан бирга гўзалликка муҳаббат уйғотиш, ундан завқланиш, ёвузликдан нафратланиш туйғусини ривожлантиради.

Зеро, китоб авлодлар занжирини мустаҳкамловчи маънавий меросдир. У инсон руҳига таъсир этиб, уларни маънавий-аҳлоқий камолотга етаклайди, ҳиссиётига таъсир этади ва билим бериш билан бирга ўқувчига завқ бағишлайди ҳамда ақлни чархлаб, уни тарбиялайди.

Зилола РАҲМОНОВА.