Андижонда

Марҳаматлик билимдонлар ОТМга имтиҳонсиз кириш имконини қўлга киритдиларар


02.11.2023   87

Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Заковат” турнирининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Унда Марҳамат туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби жамоаси фахрли 3-ўринни эгаллади, дейиладиАндижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Ғолибликни қўлга киритган жамоалар аъзоларига “Заковат интелектуал клуби” ННТ томонидан медаллар ва ноутбуклар топширилди.

Шунингдек, жамоа аъзолари олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз, базавий тўлов-контракт асосида ўқишга кириш имконини қўлга киритдилар.

Бундан ташқари, ғолиб ўқувчилар учун бир ўқув йили давомида “Заковат” стипендияси берилади.