Марҳаматлик маҳалла газчилари истеъмолчиларнинг ҳақиқий кўмакчисига айланишмоқда
14.05.2026 8
Айтиш керакки, бугунги кунда газ таъминоти соҳасида “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилгани мақсадга мувофиқ бўлди. Бу аҳолини, хусусан, ҳар бир маҳалладаги истеъмолчиларнинг табиий ва суюлтирилган газ билан боғлиқ муаммоларини тезкор ва жойида ҳал этиш имконини бермоқда. “Маҳаллабай” ишлаш тизимининг афзаллиги шундаки, истеъмолчи энди сарсон бўлмайди, газ билан боғлиқ муаммоси бўлса, маҳалласига бориб, ҳудудга бириктирилган газчи кўмагидан фойдаланади. Шу билан бирга, вақт йўқотишларнинг олди олинади.
Бугун марҳаматлик маҳалла газчиларининг ҳар кунлик фаолияти онлайн тизим орқали келган топшириқларни бажариш билан ўтмоқда. Бунда муаммоли хонадонларнинг аниқ манзилли рўйхати асосида хонадонларга бориб, уларнинг электрон газ ҳисоблаш ускунасида юзага келган муаммоларни бартараф этади. Аҳоли хонадонларида ўрнатилган электрон газ ҳисоблаш ускунаси созлигини текшириш тадбирлари ҳам маҳалла газчисининг кун давомидаги вазифаларидан бирига киради.
Шунингдек, ўзларига бириктирилган ҳудудларда маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда иш олиб боришиб, табиий газдан қарздорлиги мавжуд хонадонлар билан алоҳида ишланмоқда. Муаммоли ҳисоблагичлар билан ишлаш ҳам жадал суръатларда олиб борилмоқда. Мисол учун, жорий й бошидан шу кунга қадар туман газ ходимлари томонидан 260 та ана шундай ҳисоблагичларнинг муаммолари бартараф этилган. Юқори қарздорлиги бор 9 та хонадон қарздорлиги учун тармоқдан пайвандлаш йўли билан ажратилди.
Дебитор қарздорликни ундирув бўйича ҳаракатлар жойларда давом этмоқда.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
