Марҳаматликларга ҳам суюлтирилган газ онлайн тизим орқали етказилмоқда

19.02.2025 569
Марҳамат туманидаги “Кўтарма” маҳалла фуқаролар йиғинида 781 нафар истеъмолчи истиқомат қилади. Унинг “Кичик Кўтарма” кшчаси эса энг чекка кўчалардан бири. Хали одамохун, содда ва меҳнаткаш. Улар ҳам бошқа тумандошлари сингари “Marhamattumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан бир маромда суюлтирилган газ билан таъминланиб келмоқда. Суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлайн тизимга ўтиш муносабати билан ушбу маҳалладаги барча истеъмолчилар тўла ID карта ва уларнинг 810 дона маиший газ баллонлари бар-кодли ёрлиқлар билан таъминланган. Йил бошидан бери ушбу МФЙга истеъмолчиларига 25.44 тонна суюлтирилган газ етказиб берилган бўлиб, амалда белгиланган режа 118 фоизга бажарилмоқда.
“Суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлайн тизими бизга маъқул келди, дейди истеъмолчилардан Турсуной Ҳафизова. – Олдинлари нақд пулга олардик, кейин аллақандай қоғозга имзо қўярдик ёки машина тўхтаган жойга баллонларимизни олиб борардик. Хулласим, битта газ баллонни олгунча, тушгача вақтимиз кетган кунлар ҳам бўлган. Ҳозир энди машинада эшигимиз олдига олиб келишяпти. Махсус карта беришган. Шунга пул солаяпмиз. Келишганда шу картадан бир дақиқада тўловни ечиб олишяпти. 5 дақиқани ичида баллон оляпмиз. Бу бизга жуда ҳам қулай бўлди..”
Шунингдек, газ етказиб берувчи чилангарлар томонидан истеъмолчиларга газ хўжалигидан тўғри фойдаланиш қоидаларини тушунтирилмоқда. Ҳар бир истеъмолчи билан уй шароитидан келиб чиқиб суҳбатлашилмоқда. Ошхона, газ плитаси ва маиший газ баллонлар оралиқ масофаси, редуктор ва бошқа эҳтиёт қисмларидан тўғри фойдаланиш кабилар уқтирилмоқда.
Бугун Марҳамат туманидаги 22 904 нафар истеъмолчи тўлиқ ID карта билан таъминланган. Мавжуд 38 287 дона маиший газ баллонларга бар-кодли ёрлиқлар ёпиштирилган. Йил бошидан бери эса аҳолига 565 тоннадан зиёд суюлтирилган газ етказиб берилган бўлиб, етказиб беришнинг оралиқ муддати 40-45 кундан ошмаяпти.
“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати