Мавсумга янги лойиҳа асосида ҳозирлик кўрилмоқда
06.11.2023 155
Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича,вилоятда кўп қаватли уйларни иситиш бўйича 36.000.000 долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда.
Вилоят раҳбари бошчилигида Андижондаги “Иссиқлик манбаи” ДУК тармоғида амалга оширилаётган лойиҳа қиймати жами 36.000.000 долларни ташкил этиб, Хитойлик мутахассислар ҳамкорлигида ишга туширилмоқда.
Лойиҳа ёрдамида Андижон шаҳридаги 271 та кўп қаватли уйлар, улардаги қарийб 12.000 та хонадонлар иссиқлик билан таъминланади.
Қурилиш жараёнларини узлуксиз назорат қилиб бораётган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қувурлар ётқизиш доирасида 1-кичик даҳада бораётган ишларни жадаллаштириш зарурлигини илгари сурди. Ушбу ҳудуддаги фаолият режадан ортда қолаётгани билдирилди. Буни қатъи эътиборга олган ҳолда, Хитойлик ҳамкорлар билан иш ташкил этишни янада кенгайтиришга келишиб олинди ва қўшимча ҳаракатлар бошланди, дейилади хабарда.