Мавсумни беталофат ўтказиш- асосий вазифамиз !

26.02.2025 119
Барчамизга маълумки, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўли ва “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўлининг “Қамчиқ” довони қисми Республикамизнинг Фарғона водийсини бошқа вилоятлар билан боғлайдиган муҳим стратегик аҳамиятга эга инфратузилма ҳисобланади.
Довон орқали бир кунда ўртача 30 мингдан 35 мингтагача автотранспорт воситалар шунингдек, “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўли орқали
25-30 та юк ва йўловчи поездлари қатнови амалга оширилиб, бир сутка давомида
80-90 минг тонна юк ҳамда 100 минг нафардан ортиқ фуқаролар довон орқали ҳаракатланади.
“Қамчиқ” довони ҳудудида аҳоли ва транспорт воситаларини узлуксиз ҳаракатини таъминлаш мақсадида, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга, содир бўлганда оқибатларини бартараф этишга жалб этиладиган куч ва воситалар “Юқори тайёргарлик режими”да навбатчилиги олиб борилмоқда. Қутқарувчилар томонидан мавсум давомида 967 маротаба чиқишлар амалга оширилиб, уларда
1487 нафар йўловчи ва ҳайдовчиларга амалий ёрдам кўрсатилди.
Довон автомобил йўлининг 138-162 кмлар оралиғида
65 та қор кўчиш хавфли учаскалар мавжуд бўлиб, улардан
37 таси тўғридан-тўғри автомобиль йўлига хавф солиши мумкин.
Буларда, ФВВ, Ўзгидромет ходимлари билан мониторинг кузатув ишлари кўчайтирилган тартибда олиб борилмоқда. Ўтган мавсум давомида “Шимолий”, “Жанубий” заҳира йўлларига кириш ҳамда “Отрар” ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилиниб хавфсизлик чоралари кўрилган.
А-373 автомобиль йўлининг қор кўчиш хавфли участкаларга
9 мингга яқин (ЛЗЩ) қор кўчкиларидан ҳимоя тўсиқлар ўрнатилган бўлиб. Ўтган 2024 йил146 та ҳимоя тўсиқлар ўрнатилди.Ҳозирги кунда
2025 йил давомида 555та қорни ушлаб турувчи қалқонларни ўрнатилиши ташкил этилмоқда. Шунингдек, хавфли участкаларда доимий мониторинг кузатиш ишлари йўлга қўйилган бўлиб, автомобиль йўлини сақлаш, ҳандакларни тозалаш ва сирпанчиққа қарши қум-туз аралашмаларини сепиш ишлари бажарилмоқда ҳамда қор кўчкиларига хавфли участкаларга 95 та“Тўхта! Қор кўчиш хавфи бор!” огоҳлантирувчи ва 17 та транспорт воситаларини тўхташини таъқиқловчи белгилар ўрнатилди.
Довон ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазиятлар, йўл ёпилиши билан боғлиқ ҳолатларда, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 129 км (220 км) “Бешқўл” навбатчилик маскани ҳудудига 100 нафар фуқаролар учун дала чодири (шатёр) ўрнатилиб, исиниш пункти ташкил этилиб,қуруқ озиқ-овқат захираси, иситиш печлари, ёритиш чироқлар, стол-стул, идиш-товоқ
ва бошқа зарурий жиҳозлар билан таъминланган, шунингдек, “Қамчиқавтойўл ИЙФК” ДМнинг258- ва 524-йўл бўлимларида қўлай шарт-шароитларга эга 50 нафар фуқароларни қабул қилиш бўйича исиниш пунктлари ташкил этилди.
Хозирги кунда мазкур иситиш пунктида мавсум бошидан
57 та техникада 88 нафар фуқаролар қабул қилиниб, иссиқ чой ва қуруқ озиқ-овқат билан таъминланган.
Қор кўчкиси хавфи: Огоҳ бўлинг ва эҳтиёткорлик чораларини кўринг
Қор кўчкиси – тоғли ҳудудларда юзага келадиган хавфли табиий ҳодиса бўлиб, у кўп ҳолларда инсон ҳаётига ва инфратузилмаларга катта зиён етказиши мумкин. Шу сабабли, қор кўчкиси хавфини олдиндан билиш
ва ундан ҳимояланиш чораларини кўриш жуда муҳим хисобланади.
Қор кўчкиси нима ва у қандай юзага келади?
Қор кўчкиси – бу юқори тоғли ҳудудларда жойлашган қор қатламларининг ўз оғирлиги ёки ташқи таъсирлар сабабли силжиши ва тезлик билан пастга тушишидир. Бу жараён турли омиллар таъсирида юз беради, жумладан:
Юқори ёғингарчилик – қўшимча қор миқдори қор қатламларини оғирлаштириб, уларни номустахкам бўлганда;
Ҳарорат ўзгариши – иссиқлик ва совуқликнинг кескин ўзгариши қор қатламлари орасидаги боғлиқликни заифлаштиради;
Кучли шамоллар – қорни юқори чўққиларга ёғдириб, ноустувор қор қатламларини ҳосил қилади;
Одамлар ёки техникалар таъсири – тоғли ҳудудлардаги сайёҳлар ёки қурилиш ишлари қор кўчкисини фаоллаштириши мумкин.
Қор кўчкиси хавфидан сақланиш чоралари
Фуқаролар учун тавсиялар
Тоғли ҳудудларда эҳтиёткор бўлинг – айниқса, қор кўчиши хавфи юқори бўлган жойларга бормаслик керак.
Огоҳлантириш хизматларини кузатиб боринг об– ҳаво прогнози
ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тавсияларига амал қилинг.
Қор кўчкиси – жиддий табиий офат бўлиб, ундан ҳимояланиш учун ҳар бир инсон эҳтиёткорликни ошириши ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиши зарур. Табиат шиддатли бўлиши мумкин, лекин у билан тўғри муносабатда бўлсак, ҳаётимиз ва мулкимизни сақлаб қолишимиз мумкин.
Х.А.БОБОНОВ,
“Қамчиқ” МҚЁҚБ бошлиғи
полковник