Атрофга назар

​Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси органлари давлат ижрочиси лавозимига хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.


25.03.2024   774

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси органлари давлат ижрочиси лавозимига хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.

Танлов тадбирлари қуйидагилардан иборат:

1) дастлабки ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш);

2) мутахассислик бўйича тест;

3) суҳбат.

Танловда олий маълумотга эга, 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш учун аризалар Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан қабул қилинади.

Дастлабки ўрганиш учун тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатини бошқарманинг кадрлар шўъбасидан олишлари мумкин.

Мурожаат учун: (0374) 226-31-26

Манзил: Андижон шаҳри, Машраб кўчаси.

Мўлжал: 2-кичик даҳа, 38-сон мактабгача таълим муассасаси рўпарасида.