МЕҲР ҲАР ЖОЙДА КЕРАК
04.05.2023 261
Андижон кишлок хўжалиги ва агротехнологиялар институти 1- боскич Агробиология йўналиши 1-босқич талабалари Избоскан туманидаги Чуама “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар интернат уйида эҳсон тадбири ташкил қилдилар. Тадбир давомида “Қалбларга зиё улашиб...” мавзусида ўтказилган бадиий мусиқали дастур меҳрга муҳтож кўнгилларни яшнатиб юборди.
- Ёшларимизнинг мана шундай муассасаларга келишлари, бу ердаги тенгдошлари билан суҳбатлари, дийдорлари чинакам шукроналикка хизмат қилади, - дейди институт ўқитувчиси Нигорахон Имомова. – Хайр-саховат ҳам дилларни юмшатади. Атрофга теранроқ назар солишга ундайди. Фарзандларимизда эзгу мақсадлар шаклланишига асос бўлади.
Талабалар дастуридан сўнг “Мурувват уйи”нинг “Шукрона” рақс дастаси кизлари ҳам меҳмонлар учун ҳадя сифатида ўз мусиқий чиқишларини намойиш этдилар.