Андижонда

МЕҲРНИНГ МАНЗИЛИ МУҲТОЖЛАР КЎНГЛИДА...


13.09.2022   229

Хонободлик Мухаммадризо Ибрагимовнинг нигоҳларидаги яшаш, ўқиш-ўрганиш, ҳаёт қувончларидан баҳра олиш бахтига биргина оёқларидаги ҳаракатсизлик соя солиб тургандек. Ногиронлик араваси ана шу сояни тарқатиб юборган бўлса, имконияти чекланган болажонга севинч беролган бўлса не ажаб.

Истиқлол маҳалласида яшовчи Мухаммадризо Ибрагимовга Хонобод шаҳар ҳокимлиги ҳамда Хонобод шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан тақдим этилган электр юритмали ногиронлик араваси унинг кўнглидаги ҳаёт завқини оширди, ғуборларини тарқатиб юборди.

- Энди кимнингдир ёрдамини кутмай истаган вақтим кўча айланишга, тенгдошларим олдига боришга, китоб харид қилишга чиқа оламан,- дейди у. - Бу совға мен учун янгиликларга интилишимга куч беради.

Хонобод шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан бундай хайрли ишлар давом этмоқда.