Андижонда

МЕН КИТОБ ЎҚИЙМАН!


31.03.2023   182

Андижон шаҳар педагогика коллежида “Мен китоб ўқийман!” шиори остида маънавият тадбири ўтказилди.

“Адабиёт тарғиботида кутубхона ходимининг роли” мавзусида бўлиб ўтган мазкур тадбир давомида коллеж ўқувчилари бадиий адабиётнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти, мутолаа завқи масалаларида ўзаро фикр алмашдилар.

-Ўқув даргоҳимизнинг ахборот-кутубхона маркази миллий ва жаҳон адабиёти дурдоналари билан бойитилган, - дейди тадбир ташкилотчиси, кутубхонашунослик фани ўқитувчиси Маҳбубахон Исроилова. – Ўқувчиларимизнинг фан ва касбий билимларини ошириш билан бирга дунёқараши кенг, салоҳиятли, теран фикрлайдиган инсонлар бўлиб етишишларига ҳам ҳаракат қиламиз. Китоб эса айни мақсадларимиз калитидир.

Тадбир давомида қатнашчилар коллежнинг ахборот-кутубхона марказига келтирилган янги келган адабиётлар билан танишдилар. Ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.