Андижонда

“МЕНИНГ ИЛК КИТОБ ЖАВОНИМ”


23.08.2023   126

Андижон вилоятида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида маънавият фестивали давом этмоқда. Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ташаббуси билан бир гуруҳ зиёлилар, олимлар, адабиёт ва санъат намояндалари ҳудудларда жамоат ташкилотлари, муассасалар, корхона ва идоралар, маҳаллаларда ўнга яқин лойиҳалар доирасидаги тадбирларда зиё улашмоқдалар.

Андижон туманидаги 28-ДМТТда ташкил этилган маърифат тадбири “Менинг илк китоб жавоним” лойиҳаси доирасида ўтказилди. Унда филология фанлари номзоди Олим Тошбоев, Ўзбекистон давлат санъат ва мадният институти ўқитувчиси, кино ва театр актёри Дилмурод Узоқов сўз олиб, тарбиячилар, ота-оналар ва тарбияланувчиларга инсон ҳаётида муаллимнинг ўрни, илк тарбиянинг аҳамияти, китоб мутолаасининг завқи хусусида фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашдилар.

Меҳмонлар жараёнда мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган “Миллий бурчак”, “Менинг китобим”, “Китоб-офтоб”, “Маънавият бурчаги” фаолиятлари билан яқиндан танишдилар.

Якунда ташкилотчилар томонидан болажонларнинг илк китоб жавонларига миллий адабиётлар тақдим этилди.

З. РАҲМОНОВА