Етти иқлим

МЕРИЛИН МОНРОНИНГ ПОРТРЕТИ РЕКОРД НАРХДА СОТИЛДИ


07.05.2022   11

1964 йилда Энди Уорхол томонидан чизилган Мерилин Монронинг ипак экранли сурати Christie’s аукционида рекорд даражада - 195 млн долларга сотилди. Ларри Гагосиан исмли дилер аукцион ғолибига айланди.

Шу тариқа ушбу портрет 20-асрнинг энг қиммат санъат асари бўлди. Картина америкалик рассомлар орасида сотилган энг қиммат асар бўлганлигига қарамай, тарихдаги сотилган асарлар орасида эса иккинчи ўринни қайд этди. Биринчи ўринда ҳамон Леонардо да Винчи томонидан чизилган «Салвадор Мунди» асари турибди — 450 млн доллар.