Mеросхўрлар эътиборига
25.04.2026 1048
Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 49-ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1116-моддаларига асосан қуйидагиларнинг мулкларига нисбатан мерос иши очилиши муносабати билан мерос тариқасида ўзларига ўтиши мумкин бўлган ҳиссаларини расмийлаштириш ёки ўз хоҳишларига мувофиқ воз кечишлари ҳақида ариза бериш учун:
Андижон туманида яшаб, 2026 йил 25 март куни вафот этган УМИРЗАКОВА ХАТИЧАХОНнинг меросхўрларини Андижон туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Н. Расулов нотариал идораси (Андижон тумани, Дархон МФЙ, Истеъдод кўчаси)га;
Андижон шаҳри, Сафоий МФЙ, Жасур кўчаси, 1-уйда яшаб, 2025 йил 24 март куни вафот этган МАМАДАЛИЕВ МУРОДЖОНнинг меросхўрларини Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Г. Киргизбаев нотариал идораси (Андижон шаҳри, 3-кичик даҳа 38-уй 13-хона)га 1 (бир) ой муддат ичида тегишли ҳужжатларини олиб келишлари сўралади.
