МЕРОСХЎРЛАР УЧУН ЭЪЛОН ВА БИЛДИРУВ

21.04.2025 1600
Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида» 49-ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1116-моддаларига асосан қуйидагиларнинг мулкларига нисбатан мерос иши очилиши муносабати билан мерос тариқасида ўзларига ўтиши мумкин бўлган ҳиссаларини расмийлаштириш ёки ўз хоҳишларига мувофиқ воз кечишлари ҳақида ариза бериш учун:
Андижон шаҳри, Ғайрат МФЙ, Пиллакаш кўчаси, 27-уйда яшаб, 1965 йил 17 июль куни вафот этган РАШИДОВ НИШОНБОЙнинг меросхўрларини Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ф. Джалолов нотариал идораси (Андижон шаҳри, Тошкент кўчаси)га
Андижон шаҳрида яшаб, 2010 йил 24 сентябрь куни вафот этган МАМАДАЛИЕВ АХМАДАЛИнинг, Андижон шаҳрида яшаб, 2009 йил 11 август куни вафот этган ИСАКОВ СОБУТХОНнинг меросхўрларини Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус А. Шербаев нотариал идораси (Андижон шаҳри, Фурқат кўчаси, 4-уй)га 1 (бир) ой муддат ичида тегишли ҳужжатларини олиб келишлари сўралади.