Етти иқлим

МЕССИ САУДИЯ АРАБИСТОНИНИНГ ЮЗИГА АЙЛАНАДИ


11.05.2022   279

“ПСЖ” ҳужумчиси Лионель Месси Саудия Арабистони элчиси бўлади. Кеча у бир қатор тадбирларда иштирок этиш учун Саудияга йўл олди.

Саудия Арабистони туризм вазири Аҳмад Ал-Хатиб футболчининг келишига шундай изоҳ берди: "Мен Лионель Мессини юртимизда кутиб олганимдан хурсандман. Қизил денгиз хазиналари билан танишиб, Жидда шаҳрига ташриф буюриб, қадимий тарихимиз билан танишишингиздан мамнунмиз".

Жидда мавсуми майдан июнгача Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган сайёҳлик фестивали ҳисобланади. Ушбу фестивал давомида республика бўйлаб 2800га яқин тадбир ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз. 2021 йилнинг январида Криштиану Роналду Саудия реклама компаниясида иштирок этишдан бош тортгани ҳақида хабарлар чиққанди.