Андижонда

МИБ ХОДИМЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА УНДИРУВ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА


07.04.2023   227

Бугунги кунда “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш ишлари Андижон вилоятида ўз якунига етмоқда. Бунда янги турдаги замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналари аҳоли хонадонларига ўрнатилди ва бу орқали етказиб берилаётган табиий газ автоматик тарзда ҳисобланмоқда. Шу кунгача вилоят бўйича 255 мингга яқин “ақлли” ҳисобдонлар ўрнатилди ва барчаси тўладастурга бириктирилди. Дастурга уланган барча ҳисобдонлар автоматик тарзда етказиб берилаётган табиий газ ҳисобини юритмоқда.

Афсуски,истеъмолчилар орасида ўз мажбуриятларини бажармай, унга совуққонлик билан қараётганлар ҳам топилади. Хонадонларга ўрнатилган ҳисобдонлар узатган маълумотларга кўра, вилоят бўйича2023 йил 1 апрел ҳолатига кўра, 1 миллиондан ошиқ қарздорлиги мавжуд бўлган 65 минг 204 нафар фуқароларнинг қарздорлиги мавжуд бўлиб, уларга мавжуд қарздорлиги учун табиий газ бериш автоматик тарзда тўхтатилган.

“Ушбу истеъмолчиларга қарздорлигидан аввал смс-хабарномалар юборилган бўлсада, табиий газдан фойдаланишда давом этган ва натижада юқоридаги қарздорлик келиб чиққан. Афсусланарлиси шуки, қарздор истеъмолчилар ҳалигача табиий газдан бўлган қарздорлигини тўлашни ўйламаяптилар ҳам” – дейди “Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлимининг аҳоли билан ишлаш хизмати бўлими бошлиғи Акмалжон Саттаров.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалида қарздорликни ундириш ва қарздорлар ҳужжатларини суд-ҳуқуқ органларига топшириш бўйича махсус штаб фаолияти йўлга қўйилди. Шу кунга қадар 2 876 нафар қарздорнинг5 млрд. 128 млн. 400 минг сўмлик ҳужжатлари суд органларига юборилди.

Мажбурий ижро бюро ходимлари билан биргаликда Андижон шаҳри, Булоқбоши ва Хўжаобод туманларида ижро ҳужжатларига асосан табиий газдан қарздорлиги мавжуд хонaдонларга борилиб, қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Мисол учун, Андижон шаҳри “Бўстон” МФЙнинг “Махтумқули” кўчаси 22-уйда яшовчи фуқаро М.О.нинг табиий газдан 1 млн. 499 минг сўм қарзи бўлган ҳолда ундирув тартиби белгиланган ва ушбу қарздорлик ижро ҳаракатлари давомида ундирилди. “Ал-Бухорий” МФЙ “Ш.Каримов” кўчаси 29-уйда яшовчи И.Ш. нинг 1 млн. 310 минг 677 сўм қарздорлиги ҳам ҳаракатлар асосида сўндирилди.Ҳозирда Андижон шаҳри бўйича 240 та суд ҳужжатлари асосида 758 млн. сўмлик қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали