Атрофга назар

МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК БОР ЮРТДА БАРАКА БЎЛАДИ


26.02.2022   349

Ўзбекистонда аҳолининг кўп миллатли бўлишига ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг қулай омили сифатида қаралади. Динлараро ва миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш ҳисобига халқаро майдонда юртимизнингобрўси ошиб бормоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда 138 та миллий маданий марказ фаолият кўрсатмоқда. Улар турли миллат ва элатларга мансуб фуқароларнинг эзгу қадриятларини асраб-авайлаш, урф-одат ва анъаналари бардавомлигини таъминлаш, ёш авлодни миллатлараро бағрикенглик руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшмоқда. Шу маънода мамлакатимизда ушбу марказларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, фукаролар онгида кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратиляпти.

Вилоятимизда ҳам дўстлик жамиятларитурли халқ вакиллари ўртасидаги ҳамжиҳатликни таъминлаб, маданий-гуманитар алмашинувни ривожлантириш йўлида турли тадбирларўтказиб келмоқда.

Бағрикенглик ўзбек халқи маънавияти ва маданиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Юртимизда нафақат ижтимоий-иқтисодий, сиёсий соҳалар, балки заминимизда истиқомат қилиб келаётган турли миллат ва элатлар ўртасида дўстлик ришталарини янада ривожлантириш, диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда, - дейди корейс миллий маданий маркази раҳбари Вячеслав Ким.

Миллатлараро тотувликдавлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир, дейди қирғиз миллий маданий маркази раҳбари Обиджон Носиров . Вилоятимизда истиқомат қилаётган барча миллат вакилларининг тенг ҳуқуқлилиги, ўз она тилида таълим олиши, имкониятларини юзага чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган.

Қолаверса, инсоннинг эркинлиги, унинг шаъни ва қадр-қиммати жамиятимизнинг олий қадриятидир.Конституциямизда фуқароларнинг ирқи, миллати, тили, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий аҳволидан қатъи назар қонун олдида тенглиги принциплари ҳамда уларнинг урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш, ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш белгилаб қўйилган.

Заминимизда умргузаронлик қилаётган турли миллат вакиллари ўзларига кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрликка жавобан давлат бошқаруви ишларида, ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий ҳаётда фаол ва эркин қатнашмоқдалар. Бугунги кунда сенаторлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари, йирик корхона ва ташкилотлар раҳбарлари турли миллат вакилларидан иборат. Фаравон ҳаёт ва юртнинг ободлиги учун энг аввало, тинчлик бўлиши зарур. Барқарорлик миллатлараро муносабатларнинг мустаҳкамлигида акс этади.

Нуржаҳон ЙЎЛДОШЕВА.