Андижонда

МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ МУСТАҲКАМ ҚАЛҚОНИДИР


13.01.2023   437

Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Бош Қўмондони Ш.Мирзиёев томонидан давлатимизнинг мудофаа салоҳияти ва қудратини оиришга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Президентимизнинг назорати билан ташкил этилган барча ҳарбий ўқув юртлари замон талабларига мос равишда тайёрланди. Муассасаларнинг моддий техник базалари мутахассислик бўйича жиҳозланиши, ошхона, замонавийётоқхона ҳамда мутахассислик йўналиши бўйича курсантлар махсус кийимлар билан бепул таъминланган.Ёшларнинг билим олишлари учун тўлиқ шароит яратиляпти. Ўқиш жараёнида давлат томонидан стипендия- ўқиш жараёнига қараб бир миллион сўмдан ортиқ маблағ тўланади. Курсантлар мутахассислиги бўйича олий маълумотли диплом билан тақдирланадилар ҳамда лейтенант унвони билан ишга йўналтирилади. Андижонлик ёш ўғил-қизларимиз замон талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган, юқорида қайд этилган имтиёзларга эга бўлган қуйидаги ўқув юртларини танлашлари мумкин:

1.Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари харбий тиббиёт академияси;

2.Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ахборот коммуникация технологиялари ва алоқа харбий институти;

3.Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси;

4.Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Чирчиқ олий танк қумондонлик мухандислик билим юрти;

5.Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги авиация олий билим юрти;

6.9-синф битирувчилари учун Фарғона Темурбеклар мактаби харбий академик лицейи (лицейни битирган ёшлар тўғридан-тўғри юқорида қайд олийгоҳларга имтиёзли қабул қилинадилар).

Андижон шаҳридаги мавжуд 55 та мактаб, касб-ҳунар мактаб битирувчиларига ва ихтисослашган 1-сон мактабига ҳамда Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабига шаҳар мудофааси томонидан масъул шахс томонидан етарли тартибда Мудофаа вазирлиги томонидан қайд қилинганолийгоҳларда тўлиғича таснифини баён қилувчи йўриқномалармактабларнинг махсус эълонлар бурчагига қўйилди. Мактаб раҳбарияти ва ЧҚБТ – ҳарбий таълим ўқитувчилари билан биргаликда битирувчилар билан суҳбат ўтказилди.

Муҳаммаджон ҚОРАБОЕВ

Андижон шаҳар мудофаа СЧР нозири-инспектори