Атрофга назар

«МИЛЛИЙ МЕРОСГА МЕНИНГ ҲИССАМ»


29.12.2022   310

Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида "Миллий меросга менинг ҳиссам" мавзусида тадбир ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 майдаги “Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга бағишланган мазкур тадбирда дастлаб айни ном остидаги умумхалқ акция доирасида музейга топширилган қимматбаҳо ашёларнинг кўргазмали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда, хусусан, Асакатумани Ниёзботир қишлоғиҳудудидан топилган IV-Vасрларга оид cопол буюмлар, ХIXаср охири-XX аср бошларигатааллуқли 12 та диний ва дунёвий мавзудаги қўлёзма ва тошбосма китоблар, васиқалар, аср бошидаги солиқ сиёсати ҳақида гувоҳлик берувчи квитанциялар, қоғоз пул ва тангалар, тарихий либослар,уй-рўзғор буюмлари, заргарлик маҳсулотлари намойиш этилди.

Шунингдек, тадбир давомида "Миллий меросга менинг ҳиссам" акциясида фаол иштирок этган рассом-реставратор М. Казиев, музей лектори О.Яқубова, катта илмий ходим Гулбаҳор Низомова, катта илмий ходим Рустамжон Исманов, илмий котиб Искандаршох Матказиевлар маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси бирлашган қўмитаси томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Қирғизистон Республикаси Ўзган шаҳридаги “Ўзган”давлат тарихий маданий музей қўриқхонаси бош директори Султанбек Абдыракманов биланАндижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи директори Ихтиёржон Расуловлар томонидан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Келгусида меморандум доирасида маданият соҳасини янада такомиллаштириш, музейлар фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида қўшма тадқиқотлар, конференциялар, семинарлар, машғулотлар, ўзаро тажриба алмашинувлар, музейлар ўртасида кўчма кўргазмалар ташкил этилишибўйича келишиб олинди.

Қирғизистон Республикаси делегацияси аъзолари музей фаолияти билан танишиш асносида Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур ижодига мансуб “Ибодат”, “Осмону фалак”, “Бир куни” асарларини алоҳида катта қизиқиш билан томоша қилдилар.‌‌

М. МАТИСАЕВ.