Атрофга назар

“Мобил қуллик” бекор қилинди


30.10.2023   80

Мамлакатимизда рақамни сақлаган ҳолда уяли алоқа операторини ўзгартириш хизмати ишга туширилди. Дастлабки босқичда жисмоний шахслар ўзи ўтишни хоҳлаган мобил алоқа оператори офисига ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилади ва мобил рақами кўчирилган янги сим карта олиб кетади.

Ушбу Ўзбекистон Республикаси мобил алоқа тармоқларида абонент рақами кўчириш янгилиги “ICTWEEK UZBEKISTAN -2023” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида ишга туширилди.

Хизматнинг қулайлиги шундаки, эндиликда абонентлар мобил алоқа операторларининг хизмат кўрсатиш сифатига қараб исталган компанияни танлашлари мумкин.

Мазкур жараёнда мобил алоқа абонентларига улар бошқа операторга кўчганда, ўз абонент рақамини сақлаб қолиш имконияти тақдим этилади. Бу эса рақам йўқотилишининг олдини олади ҳамда алоқа операторлари томонидан рақам ресурсларидан янада оқилона фойдаланилишига замин яратади.

Айни вақтда юртимизда Beeline, Mobi.uz, Usell, UZTELECOM, Humans каби 5 та мобил алоқа оператори фаолият кўрсатиб келмоқда. Агар хизматдан фойдаланиб, мобил алоқа оператори ўзгартирилса, кўчирилган рақамлар ўз шаклива кўринишини сақлаб қолади.