МУКОФОТ МУБОРАК, АНДИЖОНЛИКЛАР!
01.09.2022 1071
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 августда "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.
Мазкур Фармонга кўра, вилоятимиздан қуйидаги ҳамюртларимиз мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий қилиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантиришдаги улкан хизматлари, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувликни асраб-авайлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учунмукофотланди:
"Меҳнат шуҳрати" ордени билан
Қамбаров Нумонжон Мамажонович – "UzAuto Motors" акциядорлик жамиятининг логистика бўлими кран машинисти.
"Дўстлик" ордени билан
Холмирзаева Мавлюда Бузрукходжаевна – Жалақудуқ тумани хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши тарғибот гуруҳи раҳбари.
"СодиҚ хизматлари учун" медали билан
Каримов Ғуломжон Хусанбоевич – Марҳаматтуманидаги "Феруз" фермер хўжалиги бошлиғи.
"Жасорат" медали билан
Мамажанов Дилмурат Рахимбердиевич –"Ҳунарманд" уюшмасининг Андижон шаҳар бўлими аъзоси, эсдалик буюмлари ясовчи уста.
"Шуҳрат" медали билан
Абдурасулов Абдуллажон – Асака тумани (100 ёшдан ошганлар).
Джалилов Дилмурод Сотволдиевич – "UzAuto Motors" акциядорлик жамиятининг пайвандлаш цехи электр монтёри.
Мамадаев Шерзодбек Шухратбекович – Андижон туманидаги "Сапфир садаф сервис" масъулияти чекланган жамияти раҳбари.
Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2022 йил 29 августда "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"гиФармони имзоланди.
Мамлакатимиз Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги алоҳида хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ватинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, соҳада юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун вилоятимиздан қуйидагилар орден ва медаллар билан мукофотланди:
"Содиқ хизматлари учун" медали билан
Маматқулова Сурайёхон Қодиралиевна – Шаҳрихон тумани ички ишлар бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори.
"Шуҳрат" медали билан
Хожиматова Хуршида Абдуллаевна - вилоят Божхона бошқармаси "Дўстлик" чегара божхона пости катта инспектори.
* * *
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти 2022 йил 29 августда "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонга имзо чекди.
Унга кўра, халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, адабиёт, санъат, жисмоний тарбия ва спорт соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш борасида эришаётган юксак натижалари, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва тотувлик, ижтимоий-маънавий барқарорликни таъминлаш, ёш авлодни юксак ғоялар руҳидасоғлом ва баркамол этиб тарбиялашга қўшган улкан ҳиссаси ҳамда жамоат ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун вилоятимиздан қуйидагилар мукофотланди:
"Эл-юрт ҳурмати"
ордени билан
Утаганов Юлбарс Хажиматович – Избоскан туманидаги"Утаганов Юлбарс" оилавий корхонаси раҳбари.
"Дўстлик" ордени билан
Хайретдинова Фарида Фаритовна – Андижон олимпия ва паралимпия захиралари коллежининг волейбол бўйича мураббийси.
II даражали
"СоFлом авлод учун"
ордени билан
Холматова Мавлудахон Турсуновна – Андижон туманидаги7-мусиқага ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиси.
Холмуратова Одинахон Мамитовна – Жалақудуқ туманидаги12-мактабгача таълим муассасаси директори.
"Шуҳрат" медали билан
Умаров Анваржон Абдурасулович – Республика "Ҳунарманд" уюшмаси аъзоси, бешикчи уста.
Ўринова Махфуза Махамматсалимовна – Марҳамат туманидаги 3-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернати директори.
Давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган ҳамюртларимизни самимий қутлаймиз!
