Атрофга назар

Мулоҳаза: Америка қочиб кетмайди


19.05.2025   559

Сўнгги пайтларда энг кўп эшитаётган гапларимдан бири "суриш керак".Одамлар, айниқса, ёшлар фақат ва фақат ўзга юртларга кетишни, чет давлатларида яшашни орзу қилишяпти. Илм олгани, ўқигани бораман деса майли,осон иш топиб, катта-катта пул олса. Улар ўзга элда яшашни шундай тасаввур қилишади шекилли.

Америкада яшайдиганёш ўзбек оила бекаси ўзининг шахсий блогини юритади. Канални йигирма мингдан зиёд балоғат ёшидаги қизлар кузатади. Кўпинча уларни ҳавасла"қанийди, биз ҳам ўша жойларда яшасак", "Америка менинг орзуйим", деб ёзган комментарияларини ўқиб, тўғриси, бироз ғашим келади.

Ватанни тарк этиш сабаби фақатгина ўзининг ва оиласинингяйрабяшаши учунми ёки бошқа сабаби ҳам борми?Билимимизни, ўзлигимизни ўз юртимизда намоён қилмасак, мана шу давлат учун сарфламасак, нима учун ўқиб, нима учун илм олдик, билмайман.

Ҳар ерда бор тошу тарози. Кимлардир ҳавас қилаётган қуёш орти мамлакатларининг ҳам ўзига ярашақонунлари бор. Қўшма штатларда яшовчи қиз ёзяпти:

"Фарзандим беҳосдан баландроқ жойдан йиқилиб тушди. Алоҳида навбатга ёзилмаган эдик. Шошилибкасалхонага бордик. Эшик олдида деярли 4 соат кутдик ва бизни қабул қилишди. Доктор арзирли сабаб йўқлигини, ёш бола тез-тез йиқилиб тушиши табиий ҳол эканлигини айтиб, бизга жавоб берди. Лекин шу икки оғиз гапига ҳам анчагина ҳақ тўладик".

Яна бир постида "Кеча интернетга пул тўлаб қўйиш эсимдан чиқибди. Охирги куни эди. Бугун қайта ёқиш учун ўн баравар кўп пул тўланиши ҳақида қоғоз келди. Тўловлар айтилган вақтида тўланмаса, жарима катта бўлади".

Шу иккита постидан билиб олаверинг, у ёқларда қонунга қанчалик жиддий қаралишини. Агар худди шу ҳолатлар бизда бўлганда нима бўлар эди? Албатта, 4 соат тугул ярим соат кутиб қолса, катта жанжал кўтаради ёки шифокорни дўппослайди ва ҳоказо.

Ўзга юртларда қора ишларгаям балки катта ҳақ тўланар, лекин сиз оддий ишчисиз холос. Агар ўша давлатнинг қонуниятига, шарт-шароитига кўнмас экансиз, нималар бўлишини тасаввур қилаверинг.

Яна бир нарса аниқки,"суриш керак"дейдиганлар аслина ҳунари, на билими бор, қўлидан бир иш келмайдиган, берсанг ейман дейдиганлар тоифасидан бўлади. Наҳотки ота-она, яқин дўстлар дийдорини, уйи этагидаги райҳон ҳиди, иссиқ ёпилган нонлар, севимли инсонлар даврасини ўзга элнинг бегона ҳаётига алмашиб бўлса?

Ҳаёт фақат пул топишу,фаровон турмушини ўйлаб яшашдан иборат эмас. Шу юрт учун нимадир қилиш, унинг пойдеворига биргина ғишт қўйиш ҳам улкан иш. Сиз кетсангиз, биз кетсак, фаровон келажакни ким қуради?

Аввало, Ватан учун куюнайлик, ҳаракат қилайлик, курашайлик. Америка қочиб кетмайди.

М. СИДДИҚОВА.