Андижонда

МУНОСАБАТ: ҲАР БИР ЁШ АВЛОД СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ОЛИШИ ЗАРУР


25.06.2022   393

- Мамлакатимизда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, ўз қизиқиш ва орзу истакларидан келиб чиқиб, илм олишга, ҳунар ўрганишга, замонавий билимлар мутахассиси бўлишга йўналтириш, инновацион технологиялар ёрдамида янги-янги соҳалар фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.

Бунда биринчи ўринда таълим ва ундаги ислоҳотлар юқори ўринда туради.

Ҳар бир бола сифатли таълим олиши зурур. Ҳозирда вилоятимизда кўпдан кўп ихтисослашган давлат мактаблари, ижодий мактаблар, фанга йўналтирилган таълим тизимлари, бундан ташқари спортга ихтисослашган муассасалар фаолият олиб бормоқда. Болажонларимизнинг илм олишлари йўлида ҳар қандай шароитлар бисёр.

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири деб белгиланган. Ёш авлоднинг, айниқса, аёлларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун зарур шароитлар яратилди. Шаҳар ва қишлоқларда замонавий комплекслар бунёд этилмоқда. Умумтаълим мактаблари, спорт мажмуаларидаги машғулотлар орқали қобилиятли, истеъдодли, иқтидорли ўғил-қизлар сараланиб олиниб, профессионал спорт усталари ёрдамида катта мусобақаларга, олимпиадаларга тайёрланмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ бир неча йиллардан буён дунё мамлакатлари орасида байроғимиз энг баланд поғоналарда ҳилпираб, олтину кумуш медаллар соҳибалари кўпаяётганидан дарак бериб турибди.

Мен ҳам бир спорт устози сифатида айтиб ўтишим мумкинки, дунё чемпионлари, манаман деган спортсмен аёллар, соғлом ва ҳаётда ўз ўрнига эга бўлган қизлар вилоятимизда кўпайишига қўлимдан келганча ўз ҳиссамни қўшаман.

Наталья МАМАРАЗАКОВА,

II даражали соғлом авлод учун медали соҳиби.

Андижон Олимпиа захиралари коллежи ўқитувчиси.