Атрофга назар

Муносабат: ШАРИФ ВИЛОЯТНИНГ ШАРАФИ


01.06.2024   883

Президентимизнинг ҳудудларга ташрифлари, айтиш жоиз бўлса, янги лойиҳалар ва истиқболдаги марраларга қанот бахшида этади,десак муболаға эмас. Яна шуниси эътиборлики, давлатимиз раҳбарининг ҳар бир вилоят аҳолисининг ҳаёт тарзи, эъзозлаган қадриятларига асосий урғуни бериши албатта инсоннинг қалбини тўлқинлантиради.

Бухора вилоятидаги илк ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилиш ва бу ерда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишишдан бошлаши фикримизнинг далилидир. Дунёдаги саноқли шариф шаҳарлардан бири бўлган Бухора ислом оламидаги таниқли етти пирларнинг муборак маскани сифатида машҳурдир. Шу боисдан ҳам Нақшбанд мақбарасининг замонга мос, жаҳонга янада гўзалроқ намоён бўлаётгани, Тоқи миёна дарвозасининг икки ёни боққа айлантирилиб,йўқолиб бораётган Дониёлбий мадрасаси тикланаётгани биз учун қувонарли.

“Тоқи миёна дарвозасидан борувчи тарихий йўлак тикланди. - Юз йил вайрон бўлиб ётган бу дарвозани тиклаганимиз - ўзликни англаш, тарихга ҳурматимиз ифодаси, - деди Шавкат Мирзиёев.

Энди зиёратчилар Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига суннатга мувофиқ қибла тарафдан юриб кириб боришларига эътибор қаратилганиҳам 95 фоиздан ортиқ мусулмонларни ташкил этувчи Ўзбекистон ҳалқининг эътиқодига ниҳоятда катта ҳурматдир.

Давлатимиз раҳбари ташриф буюрган Қоракўл эркин иқтисодий зонасида ташкил этилган 58 миллион доллорликлойиҳа сифатида ҳаётга татбиқ этилган ва бугун 4000 нафар бухорликнинг доимий иш билан таъминлаган"Enter Steel Karakul" МЧЖнинг фаолияти ҳам биргина шу вилоят учун эмас, мамлакатимиз учун манфаатли.

Президентимиз Бухоравилоятида энергетика ва транспорт соҳаларида янги лойиҳалар қурилишига бағишланган халқаро хамкорлар иштирокидаги маросимда кейинги йилларда аҳолининг электр энергиясига бўлган талаб ва эҳтиёжларни қондириш борасидажуда кўплаб янги лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаётганини, бу жадал ўсиб бораётган иқтисодиётимиз учун ниҳоят кераклигини алоҳида таъкидлади.

Аслида бу жараён бутун республикамизнинг барча худудларида бирдек олиб борилмоқдаки, бу аҳолимизнинг электр энергияси, транспортга бўлган талабинитўла қондириш учун замин яратмоқда.

Маросим давомида давлатимиз раҳбари бир қатор лоийҳаларга,шунингдек, “Нур-Бухоро”қуёш фотоэлектр станциясининг қуридлишига старт берди. Унинг ишга тушиши натижасида ҳам эҳтиёжлар қондирилиши табиий.

Шунингдек, “Бухоро” халқаро аэропорти концепцияси тақдим этилди.

Бухородаги янги аэропортнинг ўтказувчанлик қуввати соатига 1200 йўловчини ташкил этиши, демакки туризим рвиожланган,хорижий сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган Бухоро учун айни муддаодир.

Бухорода жорий йил 1 миллиард 300 миллион долларлик 607 та лойиҳа амалга оширилиши эса вилоятнинг имкониятлари янада ошиб, аҳолига яратиладиган шароитлар, иш билан таъминланиш даражаси ижорбимй натижалар бериши шубҳасиз. Қолаверса жаҳонга бўйлаган мамкалатимизда биргина Бухоро мисолида хорижий инвестор ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 14 миллиард долларлик 80 та лойиҳа шакллантирилганлиг, лойиҳаларга Хитой, Россия, Туркия, Германия, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, Малайзия, Жанубий Корея каби мамлакатлар компанияларнинг жалб этилганлиги,бу лойиҳалар орқали қурилиш материаллари, электр техникаси, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат, фармацевтика, тиббиёт, кончилик, балиқчилик ва бошқа тармоқларни қамраб олганлигининг замирида битта асосий мақсад –ХАЛҚ фаровонлигибор.

Мухтасар айтганда, уларнинг ҳаётгатўла татбиқ этилиши билан халқнинг розилиги,шукронаси ошади. Ижтимоий-маънавий муҳит янада барқарорлашади. Ва пировардида Бухорои шарифнинг шарафи янада кўтарилишига ишонамиз.

Абдулҳамид НУРМАТОВ,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Андижон вилояти бўлими раҳбари.