Андижонда

Муносабат: ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ МАҲАЛЛАДАН БОШЛАНИШИ ТАЪКИДЛАНДИ


21.12.2022   229

Яйрахон ҚЎЛДАШЕВА,

АДТИ институти эндокринология

кафедраси асисстенти, олий тоифали эндокринолог:

ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ МАҲАЛЛАДАН БОШЛАНИШИ ТАЪКИДЛАНДИ

Президентимизнинг ҳар йили йил якунида халқимизга тақдим этадиган Мурожаатномасини катта эътибор тинглайман. ўзим тиббиёт соҳаси вакили бўлганим боис, айниқса, шу йўналишдаги ташаббусларини интиқим кутишим рост. Анъанага айланиб улгурган Мурожаатномада айтилган ҳар бир фикр халқимиз манфаатларига, инсон қадрини юксалтиришга хизмат қилишини амалда кўриб келяпмиз.

Бугунги таъкидланган барчаилғор ғоялар, ташаббуслар шу бугунданоқ ҳаётимизга кириб келишига ишонаман. Чунончи давлатимиз раҳбари ўз Мурожаатномасида халқимизнинг малакали ва сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари янада кенгайтирилишини қайд этдилар.

Бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми қонун билан белгиланиши, ажратилаётган маблағлар ҳар бир беморга етиб бориши учун давлат тиббий суғуртасига ўтишнинг тезлаштирилиши соҳадаги мавжуд муаммоларга чек қўяди, албатта. Таъкидланганидек, бу тизим келаси йили Тошкент шаҳрида бошланса-да, босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилиниши билан кўзланган натижаларга эришилади.

Эндокринологман. Беморларимга, ҳатто таниган-билган инсонларимга ҳам соғлом овқатланишнинг фойдалари ҳақида гапириб чарчамайман, очиғи. Чунки айни муаммо сабаб жуда кўп касалликлар келиб чиқаверади. Президентимиз мазкур масалага ҳам алоҳида тўхталганларидан қувондим. Соғлом овқатланиш рационига доир тавсиялар одамларга етказилмаётгани, турли ёшдаги кишилар учун жисмоний машқларни ўргатиш ишлари йўқлиги чиндан ҳам бор гап. Шу боис, ҳам “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” янги умуммиллий ҳаракатини маҳалладан бошлаш зарурлиги йўналишдаги ишларга туртки бўлади.