МУРОЖААТЛАРГА ОДИЛОНА ЖАВОБ
16.03.2022 639
Республикамиздаги вилоят ва шаҳарларда ташкил қилинган Адлия вазирлигининг туман бўлимлари ҳар бир мурожаатга якдиллик билан ёндашиб, ишлар кенг кўламда кўриб чиқилмоқда.
Қўрғонтепа туман Адлия бўлимига 2022 йил 1 январь ойидан буён жами 12 ташкилотдан 1910 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларга юридик хулосалар берилди ҳамда ташкилотлар манфаатига доир 288 миллион 149 мингсўмлик талабнома киритилиб, шулардан 24 миллион 416 минг сўми ундирилди.
Шу билан бирга фуқаролардан келиб тушган 25та аризаларга ҳам одилона жавоблар берилмоқда.
Янгиқўрғон МФЙ да яшовчи Муҳаррам Ҳусанованинг болалар нафақаси бўйича қилган мурожаати ижобий ҳал қилинди.
Бундан ташқари Навбаҳор МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаро Ботиржон Бекмуродов шу маҳаллада раис ўринбосари бўлиб фаолият кўрсатган эди. “Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, агар маҳаллада 1000 дан ортиқ хонадон бўлса ходимларга устама ҳаққи тўланиши керак бўлган. Ушбу фуқарони 35 фоиз устама ҳаққи ололмай қилган мурожаати ҳам ижобий ҳал этилди.
