Андижонда

МУРОЖААТНОМА – ДАСТУРИЙ, ҲУҚУҚИЙ, СИЁСИЙ ҲУЖЖАТДИР


21.12.2022   179

Хуршидахон ХАЛИЛОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят кенгаши раиси,

халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати:

МУРОЖААТНОМА – ДАСТУРИЙ, ҲУҚУҚИЙ, СИЁСИЙ ҲУЖЖАТДИР

Давлатимиз раҳбарининг парламентга Мурожаатномаси аслида дастурий, сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатдир. Негаки, бир томондан Мурожаатномада Президентнинг мамлакатни яқин истиқболда ривожлантиришга доир стратегик йўналишлар бўйича нуқтаи назари баён қилинса, бошқа томондан Мурожаатнома сиёсий, иқтисодий, ғоявий-мафкуравий қоидалар билан бир қаторда, парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолиятига тааллуқли аниқ таклифларни ҳам ўзида акс эттиради. Шунингдек, жаҳон конституциявий амалиётида ҳокимият ваколатлари бўлиниши принципини таъминлашга қаратилган муҳим ҳуқуқий институт ҳам ҳисобланади.

Шу маънода мамлакатдаги етакчи партиянинг ҳудудий раҳбари, халқ ноиби, шу жонажон юрт тақдирига дахлдорликни ҳар нафасда ҳис қилган Ўзбекистон фуқароси сифатида бугунги Мурожаатномани тўлқинланиб тингладим. Президентимизнинг янги кириб келаётган йилда давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар, яъни амалиёт дастурини тақдим этган ҳар бир фикрини олдимизга қўйилган масъулият деб қабул қилдим.

O’zLiDeP сиёсий майдонга тадбиркорлар ва ишбилармонлар, фермерлар ҳаракати сифатида кириб келганини ҳисобга олсак, бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган ва амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирларга бевосита ва билвосита камарбастамиз.

Жорий йилда, маълумки, 100 минг гектар экин ерлари аҳолига деҳқончилик қилиш учун бўлиб берилди. Натижада 1,5 миллион тонна қўшимча озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилди. Энг асосийси, қишлоқларда 400 мингта янги деҳқон хўжалиги ташкил қилиниб, 1 миллион 200 мингдан зиёд фуқаролар бандлиги таъминланди. Айни ислоҳот натижасида бозор ва дўконларимиз тўкинлиги, экспорт даражаси ва албатта жон бошига даромад ортди.

Давлатимиз раҳбари шунинг учун ҳам 2023 йилда сув таъминоти яхши 100 минг гектар қўшимча экин майдонларини аҳолига ажратиш, бунинг ҳисобига, қарийб 350 мингта янги деҳқон хўжаликлари ташкил этилишини алоҳида таъкидладилар. Бу яъни, янги деҳқон хўжалигини тадбиркорга, ер эгасига айлантира олиш ташаббуси қишлоқда жуда кўп ижтимоий муаммолар, аввало, ишсизлик ва камбағаллик масаласи ечилишига замин бўлади.

Президентимизнинг бугунги Мурожаатномаси нафақат миллий парламент аъзоларига, балки бутун Ўзбекистон халқига бевосита мурожаат сифатида янада аҳамиятлидир.