Атрофга назар

МУРОЖААТНОМА МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ


30.12.2022   250

Андижон шаҳар педагогика коллежида “Мурожаатнома – янги йилнинг янги дастуриламали” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбарининг жорий йилда Олий Мажлис ва Ўзбекистон хлқига тақдим этган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижросига бағишланган мазкур тадбирда “Миллий тикланиш” партияси, қатор мутасадди ташкилотлар масъуллари ҳамда таълим фидойилари иштирок этдилар.

Семинар аввалида сўз олган партия вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” бўлими мудири Зарнигор Қодирова, вилоят Маърифат тарғиботчилар жамияти аъзоси Мадинахон Мамажонова, Ўзбекистон ННТ ассоциацияси вилоят бўлими вакили Адҳамжон Узоқжонов ва коллеж қошида ташкил этилган БПТ раиси Маҳбубахон Исмоиловалар Мурожаатномада белгиланган вазифалар келгусида юрт тараққиётини янада юқорига кўтариш, халқ фаровонлигини оширишга хизмат қилишини, ҳар бир соҳа ривожи учун муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидладилар.

Тадбир давомидаги қизғин савол-жавоблар, мулоҳазалар Мурожаатнома моҳиятини янада кенгроқ тушунтирилишига замин бўлди.