Андижонда

Мустақиллик айёми арафасида: ФИДОЙИЛИК ҲАМИША ҚАДРЛАНГАН


02.08.2023   105

Байрамлар кўп. Бироқ юртнинг қудратини, мамлакатнинг бўю бастини намоён этувчи саналарнингшукуҳи ўзгача. Давлатимиз Мустақиллиги куни шодиёналари вилоятимиз узра ҳар куни хуш хабарлар, ободлик ва файзу тароват билан уйғунлашган ҳолда тобора яқинлашиб келмоқда.

Айниқса, ҳудудларда ободончилик, бунёдкорликишлари авжида. Астойдил меҳнат қилаётганлар эл ичида ҳурмат қозониб, давлатимиз томонидан алоҳида эътироф этилмоқда. 30 июль – Халқлардўстлиги куни бир гуруҳ юртдошларимиз - Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази вилоят бўлими аъзоси, Қўрғонтепа туманидаги18-сонли умумтаълим мактаби директори Зулхумор Авазова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвеститициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов, Ўзбекистон арман миллий маданий маркази вилоят бўлими раиси ўринбосари Альбина Дажунс, Ўзбекистон уйғур маданий маркази вилоят бўлими аъзоси, Пахтаобод тумани маданият бўлими мутахассиси Сардорбек Рахманов, Андижон шаҳридаги 11- умумтаълим мактаби директори Ольга Чен, Қўрғонтепа туманидаги 18- умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Гулмира Элтўйдиева“Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан мукофотландилар.

Ушбу мукофотлар Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда республика ишчи гуруҳи раҳбари томонидан эгаларига топширилди.