Етти иқлим

МУСУЛМОН ЙИГИТ ЎЗ ИХТИЁРИ БИЛАН КЎЧАЛАРНИ ТОЗАЛАМОҚДА


18.07.2022   312

Буюк Британиянинг Олдхем шаҳрида яшовчи мусулмон йигит 2015 йилдан бери ўз ихтиёри билан кўчалардан ахлат йиғиштириб, ўз маҳалласини тозалаб келади.

Олдхемнинг Cолдҳурст туманида яшовчи 38 ёшли Салоҳиддин Талукдар 2009 йилда Бангладешдан Буюк Британияга кўчиб келган.

"Мен ўз хоҳишим билан ахлат йиғишни бошлаганимда, Олдхемнинг бошқа маҳаллаларидан Файлсворт каби дўстлар менга қўшилишди, – деди у. – Ҳозирда кўплаб ёшлар ташаббусда иштирок этмоқда, чунки кўплаб кўнгиллилар ўз фарзандларини ахлат йиғиш жойига олиб келишади. Имкон қадар уч фарзандимни ҳам жалб қиламан”.

Тозаликни тарғиб қилувчи Салоҳиддин бу ташаббус Британия жамоатчилиги билан алоқани ўрнатишда муҳим деб ҳисоблайди.