Атрофга назар

НАМАНГАН ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ ИНСТИТУТИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ


06.10.2022   208

Президент қарори билан кейинги ўқув йилидан Наманган тўқимачилик саноати институти ўз фаолиятини бошлайди. Институтда таълим жараёни кредит-модул тизими, жумладан, қўшма таълим дастурлари асосида ташкил этилади. Шунингдек, ОТМ қошида Тўқимачилик технопарки очилади.

5 октябрь куни Президент [ПҚ-386-сон]"тўқимачилик саноатидаги малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида»ги қарорни имзолади. Унга кўра, Наманган тўқимачилик саноати институти кейинги ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди.

Институтда таълим жараёнини тўқимачилик саноати ривожланган давлатларнинг университетлари билан биргаликда кредит-модул тизими асосида, жумладан, қўшма таълим дастурлари асосида ташкил этиш режалаштирилган.