Андижонда

НАВРЎЗ БАЙРАМИ КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТДА ДАВОМ ЭТМОҚДА


20.03.2022   1432

Наврўз – қадим қадриятлар таровати. Янгиланиш, яшариш фасли. Аввал хабар берганимиздек вилоятимизда олиб борилаётган улкан ўзгариш ва янгиланишлар жараёнига ҳамоҳанг тарзда ўтказилаётган Наврўз байрами давом этмоқда.



Байрам дастурида халқ ўйинлари, фольклор санъатининг энг сара намуналари, ўлан-лапарлар, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, дорбозлар, цирк артистлари, оилавий ансамбллар, бахшилар, шоирлар ўз чиқишларини намоён қилмоқда. Қолаверса, ҳунармандчилик кўргазмалари бўлмоқда.

Истеъдодли санъат усталари ва эстрада хонандаларининг куй-қўшиқларииштирокчиларда бир олам таассурот қолдирмоқда.

«andijonnoma.uz» online гуруҳи.