НАВРЎЗ ХАЙРУ САХОВАТ БАЙРАМИ
21.03.2022 1557
Наврўз айёми халқимиз учун шарқона янги йилнинг бошланиши, энг қадимий, асл миллий, энг ардоқли байрамдир. Шунингдек, ушбу айём хайру саховат байрами ҳам ҳисобланади. Шукуҳли бу кунларда барча жабҳаларда бўлгани каби Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан ҳам саховатпешалик ананалари давом эттирилди. Бошқарма бошлиғи Жамшидбек Бозорбоев бошчилигида, Избоскан туманинг “Жахонобод” МФЙ ҳудудидаги 3 та кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди.


Ҳар бир оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ва эҳтиёжидан келиб чиқиб ижтимоий кўмак кўрсатилди. Уларнинг томорқаларини тартибга келтиришда ва мавсумий экинлар экишга тайёргарлик ишлари бошланди. Ушбу оилалар бошқарма томонидан доимий назоратга олинди.
Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.
