Етти иқлим

НАЗАРБОЕВНИНГ ҚУДАСИ ҲИБСГА ОЛИНДИ


18.03.2022   434

Қозоғистонда йирик тадбиркор ҳамда мамлакат Паралимпия қўмитасини бошқариб келган Қайрат Боранбаев ҳибсга олинди. Қозоғистон молиявий мониторинг агентлигининг матбуот хизмати хабарига асосланиб “Xabar. uz” бу ҳақда маълум қилди.

«Квазидавлат сектори (давлат асос солган тузилма — таҳр.)да ўта йирик миқдорда маблағларни ўзлаштириш факти бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Боранбаев икки ой муддатга вақтинчалик сақлаш изоляторига келтирилган.

Қайрат Боранбаев Қозоғистон миллий Паралимпия қўмитасини 2015 йилдан бери бошқаради. Унинг қизи собиқ президент Нурсултон Назарбовнинг неварасига турмушга чиққан.

«Forbes Kazakhstan» Боранбаевни 2021 йилда «Қозоғистоннинг энг нуфузли 50 тадбиркори рўйхатига киритган. Нашр маълумотига кўра, Қозоғистон, Беларус ва Россиянинг бир қанча ҳудудларида McDonald's франчайзи ҳисобланади. «Алекс-Сарйагаш» минерал сувлар компанияси, «Olmaly Asset Management Company» МЧЖ, «Kemikal Kazakhstan Petrochemical Company» МЧЖ, «KazTurboJondeu Holding Company» МЧЖларнинг эгаси.

Қолаверса, пулли автотураргоҳлар, фитнес тармоқлари, меҳмонхона, йирик савдо тармоқлари ҳамда «Қайрат» футбол клубининг соҳиби саналади.