Атрофга назар

НЕЪМАТЛАРНИНГ ГУЛТОЖИ


01.09.2023   22

Бу йил Мустақил давлат сифатида 32 йиллик тўйини нишонлаётган Ўзбекистонимизнинг энг катта ютуғидан бири ҳам бу барқарор тинчликка эришганидир. Олам жуда катта ахборот, мафкура ва глобаллашув хуружлари тўлқинида чайқалиб, ниҳоятда хушёрлик, зийраклик талаб қилинаётган бугунги мураккаб даврдадўстлик, қардошлик, яхши қўшничилик сиёсатида қатъий позициясини намоён қилиб, энг аввало, халқимизнинг осойишталиги, қолаверса, дунё ва минтақа элу элатларининг тинчлигинидолзарб вазифаси деб қараётгани учун ҳам бугун Ўзбекистон Марказий Осиёдагиўз сўзи ва позициясига эга давлат сифатида тан олинмоқда. Шу ўринда,хориж давлатлари раҳбарларидан бири Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг Ўзбекистон ҳақидаги«Ҳозир ҳамма фақат салбий муаммолар ҳақида, дунё тобора ёмонлашиб бораётгани ҳақида гапираяпти. Лекин, илтимос, Ўзбекистонга қаранг, бу ёш давлат қандай ишонч билан ривожланиб, қандай тўғри, муваффақиятли йўлдан кетаётганига эътибор беринг. Ўзбекистон нақадар жадал ривожланаётганига назар ташласангиз, бу дунёда ҳамон яхши келажакка умид борлигини тушунасиз» дея билдирган юксак фикрларини матбуот орқали ўқиганимда ниҳоятда тўлқинлангандим.

Жаҳон тан олган, ривожланган давлат раҳбарининг баҳоси, эътирофи демак биз анча дадиллик билан дунёга чиқиб бораётганимизнинг далолатидир. Зеро, 32 ёш навқиронлик, куч-қувват, шижоат, янгича қараш ва зўр ғояларни илгари суриш ёшидир. Айнан шунинг учун ҳам Мустақиллик байрамининг бош ғояси ниятларга ҳамоҳанг: «Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!». Балки кимларгадирбу баландпарвозликдек туюлар. Аммо, ҳар бир инсон жамиятда қадрланишга, яхши яшашга, ҳурмат-эътибор топишга, пировард натижада янгича муносабатларнинг марказида бўлишга лойиқ ва буни чин дилдан истайди.

Агар жамиятнинг қонун, мафкура ва маънавият бошқаришини назарда тутадиган бўлсак, давлатимиз томонидан илгари сурилаётган ғоя, чақириқ, шиорларнинг моҳиятида Ватаннинг ҳур, озод фуқароси бахту саодатини кафолатлаш, эркин яшаши, ишлаши, орзу қилиши, мақсадларга етиши,фарзандларининг камолини кўриши каби олийжаноб ниятлар мужассамдир. Буларнинг асосида эса Тинчлик неъмати ётади. Оддий инсон учун, оддий фуқаро учун сувдек, нондек, об-ҳаводек зарур тинчликни эса таъминловчи қудратли, кучли давлатимиз, Ўзбекистонимиз бор. Бундай суянч, таянч, ҳимоячи борлигини ҳис қилиб яшаш қандай сурур.

Халққа қувонч, хурсандчилик бахш этиш эса янада мароқлидир. Бу йўналишда маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан ўтган вақт давомида турли кўнгил очар, маънавий-маърифий тарғибот дастурлари орқали эл суйган ижодкорлар, санъаткорлар, зиёлилардан иборат гуруҳларнинг жойларда бўлиб, аҳолинингкайфиятини кўтаришдаги хизматини алоҳида айтиш ўринлидир.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган ярим йиллиги давомида вилоятда«Янги Ўзбекистон - инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир», «Таълим сифатини ошириш - Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир», «Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари», «Жамият - ислоҳотлар ташаббускори» тамойили асосида «Аввал-инсон, кейин - жамият ва давлат», «Бутунжаҳон саломатлик куни», «Инсон қадри учун», «Фарзандингни ота-она меҳридан маҳрум этма», «Ўйла, изла, топ!», «Заковат» интеллектуал ўйинлари, «Ёш китобхон», «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!», «Миллий ўйинлар - миллат ғурури», «Маҳаллада дув-дув гап», «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи», «Нажот - таълимда, нажот - тарбияда, нажот - билимда. Чунки, барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия туфайли эришилади», «Баҳор маликалари», «Ватанпарварлар», «Ёш қутқарувчи», «Миллий урф - одатларимиз бувижонлар талқинида» «Маърифатли жамият - жаҳолатни қоралайди», «Маҳалла - тинчлик ва осойишталик пойдевори, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик,маърифат ва тарбия қўрғонидир», «Янги Ўзбекистон - учинчи Ренессанс остонасида», «Учинчи Ренессанс вакиллари - миллат ифтихори», «Адабиёт, маданият яшаса - миллат яшайди», «Шеъриятга ошно қалблар» «Аёл - жамият кўзгуси» каби ранг-баранг мавзуларда бугунгача салкам 3 мингтага яқин тадбирлар ўтказилди. Мазкур тадбирларда жами 66 минг нафарга яқин аҳолининг турли қатламлари қамраб олинди.

Куни кеча «Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун» шиори остидаги «Маънавият фестивали»да Тошкентдан ташриф буюрган таниқли шоир, ёзувчи санъаткор ва зиёлилар вакиллари вилоятимизнинг Шаҳрихон, Бўстон, Марҳамат, Хўжаобод, Булоқбоши, Андижон туманлари ва Андижон шаҳри маҳаллаларида бўлиб, ўзларининг адабий-бадиий, маънавий-маърифий чиқишлари билан халқимизга байрам кайфиятини улашдилар. Фестивал доирасида ёшларни юксак маънавият, миллий қадриятларимизга ҳурмат, она Ватанга муҳаббатва садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган«Маърифат соатлари», «Миллий қадриятлар», «Менинг илк китоб жавоним», «Уч авлод учрашуви», «Миллий қўшиқлар ва мақом», «Ватан мадҳи»лойиҳалариҳам ташкил этилди. Бу лойиҳалар орқали аҳоли ораисдан ёшидан қатъий назар ижодга, қўшиқчиликка, китобхонликка иқтидори бор инсонлар иштирок этиб, тадбирларнинг қизиқарли, кўтаринки руҳда ўтишига ҳисса қўшдилар.

Буларнинг барчаси азиз Ватанимиз узра барқарор тинчлик неъматининг шарофатидир. Мухтасар айтганда, 32 йиллик тўйини нишонлаётган жонажон Ўзбекистонимиз учун неъматларнинг гултожидир ТИНЧЛИК.

Тинчлигимиз мустаҳкам, халқимиз тотув, юртимиз обод бўлаверсин!

Абдулҳамид Нурматов,

Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари.